Соғлиқни сақлаш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларининг ижро ҳолати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 11-ноябрдаги «Ахолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш сохасида кадрлар салохиятини янада оширишга оид қўшимча чора–тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-6-сон қарорининг туманда ижроси юзасидан 2022-йилнинг 6 ойи якунлари бўйича амалга оширилган ишлар ва йил охирига қадар вазифалар тўғрисида:
Мамлакатимизда ахолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, уларнинг соғлиғини сақлаш учун зарур шароитларни яратишга алохида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунда Бухоро шахар тиббиёт бирлашмасида 14 та даволаш профилактика ва ёрдамчи муассасалари фаолият юритаётган бўлиб, бирлашманинг қуввати 332 ўрин (қувват)ни ташкил қилади.
Жумладан:
– 1 та шахар марказий касалхона, 212 (120 бюджет, 92 хўжалик ҳисобида) ўрин;
Бюджет уринлар
-Шошилинч тиббий ёрдам бўлими – 20 шифо ўрни;
-Режали жаррохлик бўлими- 10 шифо ўрни;
-Болалар бўлими – 25 шифо ўрни;
-Неврология булими-19 шифо урин
-Терапия бўлими- 20 шифо ўрни;
-Травматология булими-15 шифо урин
-Кундузги шифохона-11 шифо урин
Реанимация -6 шифо урин
Хужалик хисобида
-Хўжалик хисобидаги терапия бўлими- 16 шифо ўрни;
Неврология булими-16 шифо урин
Кардиология булими-5 шифо урин
Режали жаррохлик булими -17 шифо урин
Лор булими -18 шифо урин
Травматология булими -20 шифо урин
1 та тугрук комплекси 120 (100 та бюджет ,20та хужалик хисобида) урин;
Бюджет хисобида
Тугрук булими – 63 шифо урин
Паталогия – 37 шифо урин
Реанимация- 9 шифо урин
Хужалик хисобида
Гинекология – 20 шифо урин.
– 1 та туман (шаҳар) санитария эпидемиология назорати маркази;
– 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 380 қувват;
– 11 та оилавий поликлиникаси, 2980 қувват.(2 та филиал)
фаолият олиб боради.
Шахар тиббиёт бирлашмаси муассасаларида 2740,25 та штат бирликлари мавжуд бўлиб, 2384 нафар ходимлар фаолият юритмоқда, шундан врачлар штат бирлиги 640,25 мавжуд-жисмоний шахслар 468 нафарни, ўрта тиббий ходимлар штат бирлиги 1448,25 та- жисмоний шахслар 1715 нафарни, бошқа ходимлар штат бирлиги 250,5 та-жисмоний шахслар 201 нафарни ташкил этади.
Тоифа олган тиббиёт ходимлари 988 нафар бўлиб, шундан 316 нафари врачлардир.( 195 нафар врачлар олий тоифали, 52 нафар врачлар I-тоифали, 69 нафари II-тоифали ва 152 нафари мутахассислардан иборат.) 1715 нафар ўрта тиббий ходимлардан 672 нафарида тоифаси мавжуд. ( 302 нафар олий тоифа,154 нафар- 1 тоифа, 216 нафар-2 тоифа)
2022 йилнинг 6 ойи давомида бирлашма тиббий ходимларидан 103 нафар шифокорлар ва 225 нафар ўрта тиббиёт ходимлари малакаларини ошириб келдилар, жорий йилнинг ўтган даврида 13 нафар шифокор олий тоифа, 9 нафари биринчи тоифа, 13 нафар шифокор иккинчи тоифа, ўрта тиббиёт ходимларидан 51 нафари олий тоифа, 32 нафари биринчи тоифа, 21 нафари иккинчи тоифага эга бўлдилар.
Режа бўйича йил давомида тиббиёт ходимларининг камида 15- 20% қисми малака ошириши режалаштирилган.
Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ барча ОПларда аёллар маслаҳатхонаси, туман КТМПсида “Қизлар саломатлиги маркази’’ ташкил қилиниб, врач акушер-гинекологлар билан тўлиқ таминланди.
Аёллар оилани режалаштириш, контрацепция усуллари, хомилани сунъий равишда тушириш, жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар тўғрисида ўзини қизиқтирган саволларга аноним тарзда жавоблар олиш учун “1003’’ хизматини ташкил қилинади.
Шахарда жами 265 та хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилган бўлиб, улардан 208 таси амбулатор ва 57 таси касалхонадир. 147 нафар тиббиёт ходимлари фаолият юритмоқда.
Жумладан, 2017 йилда 11 та ўринли, 2018 йилда 8 та 48 ўринли, 2019 йилда 4 та 24 ўринли, 2020 йилда 12та 126 ўринли, 2021 йилда 62 ўринли муассасалар фаолият юритмоқда.
Шу билан бирга, хусусий тиббиёт муассасалари 6 та йўналишларга ихтисослаштирилган.
Жумладан, хусусий клиникаларнинг 180 таси стомотология, 30 таси терапевтик ва 28 таси хирургик ва 27 таси неврологик соҳаларга ихтисослаштирилган.
Шахарда COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар холати, туманимиз ахолиси орасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида бир қатор профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Бухоро шахрида касалларни қабул қилиш учун 160 ўринли стационар заҳира тайёрланган. («Ёшлик» спорт мажмуаси )
Шунингдек, шахарда кўп тармоқли марказий поликлиника қошида махсус поликлиника ташкил этилган бўлиб, зарур бўлганда фаолиятини йўлга қўйишга тайёр.
Жами 158 нафар тиббиёт ходимлари махсус сертификатга эга шундан шифокорлар – 60 нафар, ўрта тиббиёт ходимлари-82 нафар, кичик тиббий ходимлар-16 нафарни ташкил этади.
Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш учун даволаш муассасаларда:
-Кислород станция – 1 та;
-ПЦР аппарати -1 та;
-ИВЛ (сунъий нафас бериш) аппарати – 2та;
-SPAP (портатив сунъий нафас бериш) аппарати – 12 та;
-Кислород концентратори – 89 та;
-Кислород балонлари учун редуктор – 60 та;
-Пульсоксиметр – 52 та;
-Глюкометр – 11 та;
-Кислород нуқталари – 130 та;
-Пирометр-8та;
-Боброва аппарати – 130 та;
-Кардиомонитор – 10 та;
-ЭКГ – 3 та;
-Бурун канюласи – 152 та;
-Коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари:
Шахарда 207970 минг нафар аҳолини эмлаш режалаштирилган бўлиб, 16 та эмлаш пунктлари ва 144 та эмлаш бригадалари вакцинация ўтказиш учун тайёрланган.
Хозирги кунда келиб 1 – дозани 202 минг 687 нафар, 2-дозани 166 минг 412 нафар, 3-дозани эса 83 минг 794 нафар ва бустер дозани 167 минг 659 нафар фуқароларимиз қабул қилди. Бугунги кунда вакцинация ишлари давом эттирилмоқда.
Барча эмлаш пунктлари ва хоналари эмлашдан кейин юзага келиши мумкин бўлган шокка қарши биринчи тиббий ёрдам дори-дармон воситалари, дезинфекция воситалари билан таъминланган. Эмлаш пунктларида вакциналарни сақлаш учун жами 26 та музлатгичлар билан таъминланган.
Бирлашмада 2022 йил охирига қадар амалга ошириладиган режадаги ишлар:
Шахарда соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш, аҳолига қулайликлар яратиш ва тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида:
– Аҳоли орасида йил охирига қадар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиниб, 42000 дан ортиқ хонадонларга турли мазмундаги эслатма ва буклетлар тарқатилади.
– Бирлашма бошлиғи томонидан барча маҳалла фуқаролар йиғинларида тизимда қилинган ишлар ва ечимини кутаётган муаммолар, соҳани коррупциядан холи қилиш юзасидан аҳолига мурожаатлари ўтказилади.
– Ҳафтада икки маротаба (чоршанба ва жума) МФЙларда, (душунба, сешанба ва пайшанба) мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар мунтазам ташкил қилинади.
– Йил охирига қадар 170 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли (“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”) шахар, вилоят ва республика даражасидаги даволаш масканларида юқори технологиялик жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.
- Ҳар ойда 100 нафар йил охирига қадар 1200 нафар имтиёзли аҳоли қатлами вилоят клиник шифохоналарида, ойига 7 нафар йилда 84 нафар беморлар республика даражасидаги шифохоналарда ордер асосида соғломлаштирилади.
– Бирлашма буйича касалхоналарда бир ойда ўртача 1 минг 240 нафар, йил охирига қадар 14 минг 880 нафар беморлар стационар шароитда соғломлаштирилади.
– “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида йил охирига қадар 2 та оилавий поликлиникалар ( 5 ва 8 оилавий поликлиника) биноларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Таъмирлаш учун 6 млд.500 млн маблаг ажратилган.Йил охирига кадар якунлаш белгиланган.
– “Openbudget” дастуридан 6 та поликлиника голиб деб топилиб, йўналтирилган 2 млд. 300 млн сум ҳисобидан поликлиникага тиббий анжомлар сотиб олиш режалаштирилган.
– Куз қишга тайёргарлик кўриш учун 9 та бирламчи тизим( 5 ва 8 оплар мукаммал таъмирланяпти), КТМП, марказий касалхона,тугрук комплексини иситиш тизими янгиланиши учун 206 млн сум маблаг ажратилган ва бошқа йўналишлар бўйича режалар ҳамда вазифалар белгиланган бўлиб амалга оширилиб борилади.