Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти:
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро >
Бухоро

31.08.2022 132
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Йиғилишни Бухоро туман ҳокими ўринбосари З.Аслонов кириш сўзи билан очиб, йиғилиш қатнашчиларини кун тартибидаги масала билан таништириб, жорий йилги пахта йиғим–терими компаниясини “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси” томонидан 2022 йил 12 августда ўтказилган йиғилишда белгиланган топшириқлар асосида ташкил этиш ҳамда терим мавсумини беталофат ўтказиш шартлигини таъкидлади.Кун тартибидаги масала юзасидан Халқаро меҳнат ташкилотининг Мажбурий ва болалар меҳнати мониторинги бўйича миллий эксперти Ш.Ғаниев сўзга чиқиб, пахта йиғим-теримига вояга етмаган ёшларни яъни мактаб ўқувчиларини жалб қилиш қатъиян мумкин эмаслигини, теримчилар учун зарур бўлган барча шароитларни яратиш кераклигини, ушбу талабларнинг ижро мониторинги тегишли гуруҳлар томонидан олиб борилиши, ўрганиш давомида белгиланган талабларга риоя қилмаган раҳбар ва мутасаддиларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини таъкидлади. Шу билан бирга деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан тоза ва сифатли териб топшириш кераклигини айтди.Мазкур масала юзасидан Бухоро вилоят Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори Ҳ.Иброҳимов сўзга чиқиб, пахта йиғим-терими мавсумида иш берувчилар томонидан теримчилар учун терим фронтини таъминлаш, уларга қайнатилган сув ва иссиқ овқат ташкил қилиш, уларнинг ювиниши, овқатланиши ва дам олиши учун етарли шарт-шароитлар яратиш, терим пулларини ўз вақтида бериб бориш, терилган пахтани ўлчашни пахта даласига яқин жойда ташкил қилиш, теримчиларни узоқда бўлган пахта далаларига рухсат этилган йўловчи ташиш транспорти ёрдамида олиб бориш ва қайтариб олиб келиш,.пахта йиғим-теримига жалб қилинган барча турдаги транспорт воситалари техник соз ҳолда бўлишини таъминлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш шарт-шароитларини яратиш, пахта йиғим теримига жалб қилинган барча ишчи-ходимларни меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва йўл ҳаракати қоидалари билан таништирилишини таъминлаш чораларини кўриш кераклигини таъкидлади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат техник инспектори Б.Ғаффоров сўзга чиқиб, жорий йилги пахта йиғим–терими компаниясини “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси” томонидан 2022 йил 12 августда ўтказилган йиғилишда белгиланган топшириқлар асосида ташкил этиш шартлигини таъкидлаб, ўрганишлар давомида мазкур топшириқларнинг ижросини таъминламаганлиги аниқланган тақдирда раҳбар ва мутасаддиларга нисбатан маъмурий ва интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

ХЕШТЕГ: #Бухоро, Бандлик
Шерзод Камалов 31.08.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Рамазон ҳайити намози муносабати билан 20 март куни соат 00.00 дан 08:00 гача қуйидаги масжидлар ва уларга туташ кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади
Бухоро
Фарғона ва Навоий вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
Бухоро
Бухоро вилоятидаги бир қатор йўллар Наврўз байрами муносабати билан вақтинча ёпилади
Бухоро
Карманада ҳоким ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, 1 соат тик оёқда турғизиб қўйди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Рамазон ҳайити намози муносабати билан 20 март куни соат 00.00 дан 08:00 гача қуйидаги масжидлар ва уларга туташ кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

19.03.2026 33

Фарғона ва Навоий вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

18.03.2026 7

Бухоро вилоятидаги бир қатор йўллар Наврўз байрами муносабати билан вақтинча ёпилади

17.03.2026 275
Бухоро

Карманада ҳоким ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, 1 соат тик оёқда турғизиб қўйди

14.03.2026 254

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?