Bukhara NewsBukhara News
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2022 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Шофирконда замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Соғликни сақлаш > Шофирконда замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди
Соғликни сақлаш

Шофирконда замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди

02.08.2022 180
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Аҳоли саломатлигини асрашда замонавий қиёфага эга, зарур тиббий ускуна ва воситалар билан жиҳозланган тиббиёт муассасаларининг мавжудлиги муҳим аҳамиятга эга. Бугун туман ҳокими Ж.Шаропов, Қуйи Чуқурак маҳалла аҳли, тиббиёт ходимлари, нуронийлар иштирокида фойдаланишга топширилган тиббиёт пункти эл саломатлигини муҳофаза қилишда яна бир муҳим қадам бўлди.

Искогаре ОШП филиали сифатида иш бошлаган Қуйи Чуқурак маҳалла тиббий пункти туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари ва «Диёра элегант строй» МЧЖ ҳомийлигида 55 млн. сўм маблағ эвазига қад ростлади. Пункт 3416 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Маросимда сўзга чиққан туман раҳбари Жамшид Шаропов тиббий хизмат сифатини яхшилашда олиб борилаётган бу каби хайрли ишларга тўхталар экан, ушбу масканнинг узоқ йиллар аҳолига беминнат хизмат қилишига тилак билдирди ҳамда бунёдкорлик ишларини сифатли ва қисқа муддатда ниҳоясига етказган МЧЖ раҳбари Шавкат Ёдгоровга миллий чопон ва дўппи кийдирди.

Ушбу пункт филиал бўлгани боис бу ерда график асосида 4 нафар ҳамшира, 1 нафар врач 8:00 дан 20:00 га қадар иш олиб боради, мурожаат билан келган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатади.

Очилиш маросимида нуронийлар ҳам сўз олиб, пунктда яратилган шарт-шароитдан мамнун эканликларини билдирдилар.

ХЕШТЕГ: #тиббиёт пункт, #Шофиркон
Шерзод Камалов 02.08.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Happy0
Surprise1
Cry0
Sad0
Angry0
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиш тақиқланади
Бухоро
Бухорода йўллар оқланиб, экилган дарахтлар суғорилмоқда
Бухоро
СҚБнинг кабинетида базм уюштирган раҳбарлар томонидан 600 минг ақш доллари талон-торож қилинган
Бухоро
Коллеж ва техникумларга қабул 15 августга қадар давом этади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороСоғликни сақлаш

Юзга чиқадиган ажин ва доғлар билан қандай курашиш мумкин

07.08.2022 356
Соғликни сақлаш

Дориларсиз жигарни даволаш усуллари

02.08.2022 410
БухороСоғликни сақлаш

Ромитан марказидан узоқда жойлашган қишлоқ аҳолиси учун тиббиёт маскани очилди

01.08.2022 107
Соғликни сақлаш

Бир пиёла кўк чой ичиш кунлик йўқотиладиган ёғ миқдорини 5 граммга оширишга ёрдам беради

30.07.2022 163

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?