Bukhara NewsBukhara News
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2022 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Маҳалла раисининг мансабига сохтакорлиги
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жиноят ва жазо > Маҳалла раисининг мансабига сохтакорлиги
Жиноят ва жазо

Маҳалла раисининг мансабига сохтакорлиги

16.06.2022 36
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилишига қарамай баъзи бир мансабдор шахсларимиз давлат ва жамият манфаатларига зиён етказишда давом этмоқдалар воқеамиз “қаҳрамони” маҳалла фуқаролар йиғини раиси фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи мансабдор шахси ҳисобланиб, ўзига берилган ваколатдан ғаразгўйлик кўзлаб, ўзига олдиндан таниш бўлган С.Рахимова (исм шарифи ўзгартирилган) билан жиноий тил бириктириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида”ги Низоми талабларига зид равишда, Когон туман ҳудудида Д. Нусратова 2016 йилдан буён ер участкасига эгалик қилмаслиги 2018 йилда уй-жой қуриб битказмаганлиги ҳамда фуқаро Н.Мухиддинова мазкур ер участкасида истиқомат қилмаслигини била туриб, 09.01.2019 йилда ўзбошимчалик билан эгалланган 414,0 кв.метр ер участкасида 2018 йилда уй жой қурилганлиги ва Н.Мухиддинова оила аъзолари билан биргаликда мазкур уй-жойда истиқомат қилиб келаётганлиги тўғрисида расмий ҳужжат ҳисобланган ўзи томонидан рўйхатга олинган 22-сонли маълумотномага қасддан сохта ёзувлар киритиб, қонунга хилоф равишда ўз имзоси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини муҳри билан тасдиқлаб, сохта маълумотлар киритилган ҳужжат тузиб, мазкур маълумотномани Давлат хизматлари маркази орқали тақдим этиб, кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича аризани туман комиссия аъзоларига юборилишига эришиб, Когон туман ҳокимининг 22.11.2019 йилдаги 4514-сонли қарори асосида фуқаро Н.Мухиддиновага 414,0 кв.метр ўлчамдаги ер участкасига ғайриқонуний равишда мулк ҳуқуқи эътироф этилиши оқибатида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари нуфузига путур етказиб, Когон туман ҳокимияти тасарруфида бўлган захира ерлар ҳисобидаги 414,0 кв.метр ер участкасининг муомаладан чиқарилиши натижасида фуқароларнинг ҳуқуқларига ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ҳамда давлат манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабабчи бўлган. Шунингдек, судланувчи А.Каримова (исм шарифи ўзгартирилган) ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Когон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келиб, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи мансабдор шахси ҳисобланиб, ўзига берилган ваколатдан ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб, ўзига олдиндан таниш бўлган С.Рахимова (исм шарифи ўзгартирилган) билан такроран жиноий тил бириктириб, Низом талабларига зид равишда, Когон туман, «Истиқбол» МФЙ, «Деҳмирзаён» қишлоғи ҳудудида У. Ўктамов 2016 йилдан буён ер участкасига эгалик қилмаслиги 2018 йилда уй-жой қуриб битказмаганлиги ҳамда фуқаро У. Ўктамов мазкур ер участкасида истиқомат қилмаслигини била туриб, 09.01.2019 йилда қонунга хилоф равишда эгалланган 400,0 кв.метр ер участкасида 2018 йилда уйжой қурилганлиги ва Ҳ.Умаров оила аъзолари билан биргаликда мазкур уйжойда истиқомат қилиб келаётганлиги тўғрисида расмий ҳужжат ҳисобланган ўзи томонидан рўйхатга олинган 23-сонли маълумотномага қасддан сохта ёзувлар киритиб, қонунга хилоф равишда ўз имзоси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини муҳри билан тасдиқлаб, сохта маълумотлар киритилган ҳужжат тузиб, мазкур маълумотномани Давлат хизматлари маркази орқали тақдим этилиши натижасида, кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқининг эътироф этиш бўйича комиссия ишчи органига юборилиб, Когон туман ҳокимининг 29.06.2019 йилдаги 639-сонли қарори асосида фуқаро Ҳ.Умаровга 400,0 кв.метр ўлчамдаги ер участкасига ғайриқонуний равишда мулк ҳуқуқи эътироф этилиши оқибатида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари нуфузига путур етказиб, Когон туман ҳокимияти тасарруфида бўлган захира ерлар ҳисобидаги 400,0 кв.метр ер участкасининг муомаладан чиқарилиши натижасида фуқароларнинг ҳуқуқларига ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ҳамда давлат манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабабчи бўлган.Судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, бир йил муддатга фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, икки йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Қосим Холов,

Жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг раиси

Шерзод Камалов 16.06.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Happy0
Surprise0
Cry0
Sad0
Angry0
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро аэропорти орқали 127 млн сўмлик хориж валютани олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс аниқланди
Бухоро Жиноят ва жазо
Бухорода ўзига тегишли бўлмаган ерни 8000 долларга пулламоқчи бўлган фирибгар ушланди
Бухоро Жиноят ва жазо
Кимларга 1-4 сентябрь куни Ўзбекистон темир йўллари томонидан чегирмалар берилади?
Бухоро
«Снос» бўйича қонунчиликни бузган мансабдор шахсга қандай жазо берилади?
Жамият

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖиноят ва жазо

Бухоро аэропорти орқали 127 млн сўмлик хориж валютани олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс аниқланди

12.08.2022 172
БухороЖиноят ва жазо

Бухорода ўзига тегишли бўлмаган ерни 8000 долларга пулламоқчи бўлган фирибгар ушланди

12.08.2022 152
Жиноят ва жазо

Бухорода 16 ёшли машина ўғриси қўлга олинди

12.08.2022 449
БухороЖиноят ва жазо

Когонда ишга киритиб қўйиш эвазига 600 доллар олган фирибгар ушланди

11.08.2022 392

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?