Bukhara NewsBukhara News
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2022 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Қурилиш соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган ташкилот ва инвесторлар диққатига!
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Қурилиш соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган ташкилот ва инвесторлар диққатига!
Бухоро

Қурилиш соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган ташкилот ва инвесторлар диққатига!

16.01.2020 3
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро шаҳрининг меъморий қиёфасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш, унинг хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, шунингдек шаҳарнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, замонавий бизнес, молиявий ва туристик инфратузилмаларнинг жадал ривожланишини таъминлаш ҳамда сервис хизматлари турлари ва сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июлдаги “Бухоро шаҳрида “”Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 565-сон қарори қабул қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан Бухоро шаҳрининг Ҳофиз Таниш Бухорий, Зулфия, Қаюм Муртазоев, Иброҳим Мўминов ва Саноатчилар кўчаларига туташ ҳудудларда самарасиз фойдаланилаётган объектлар, бино ва иншоотлар эгаллаган жами 83,0 гектар майдонда “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар маркази барпо қилиш белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг Мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида Туркиянинг “Studio Vertebra” компанияси томонидан “Bukhara City” мажмуаси ягона концепцияси асосида бош лойиҳа ҳужжатлари, мажмуанинг Концепция ишлаб чиқилди.

Унга кўра мажмуа ҳудудида:

24,9 гектарда 38 лотдан иборат турар жой  (биринчи ва иккинчи қаватларида тижорат объектлари) биноси:   

6,6 гектардан иборат 12 та лотда меҳмонхона биноси:

3,05 гектардан иборат 7 лотда банк ва офис бинолари,

1,7 гектардан иборат 5 лотда МТМ ва таълим муассасалари, 

5,3 гектарда спорт комплекси, тиббиёт клиникаси, ва бошқа турдаги ижтимоий объектлар (музей, илмий марказ, кутубхона, ёшлар маркази):

1,1 гектарда 32 қаватли бино, 1,7 гектарда экспо-марказ ҳамда
1,4 гектарда технопарк қурилиши кўзда тутилган бўлиб, жалб этилган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган “Bukhara City” марказининг концепциясига мувофиқ танланган ҳудудни (ЛОТ) очиқ танлов асосида реализация қилиниши маълум қилинади.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

– ташкилотнинг гувоҳномаси;

– ташкилотнинг низоми;

– буюртманома (“Bukhara City” офисида тўлдириш имкони мавжуд)

– лойиҳа менежери (“Studio Vertebra”) ва инвестор томонидан тузиладиган келишувга розилиги бўйича шартнома лойиҳаси

Танловда қатнашиш истагини билдирганлар “Bukhara City”  дирекциясига  (тел 223-03-35) мурожаат қилишлари мумкин.

Шерзод Камалов 16.01.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Happy0
Surprise0
Cry0
Sad0
Angry0
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро халқ республикаси раҳбарининг АҚШдаги ўғли билан суҳбат
Бухоро
Россия хавфсизлик кенгаши котиби Қорақалпоғистондаги воқеаларга АҚШ ни айблади
Жаҳон
Шофирконда ишсизлик нафақаси тайинлатиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бухоро Жиноят ва жазо
Aҳолига электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиб берилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро халқ республикаси раҳбарининг АҚШдаги ўғли билан суҳбат

19.08.2022 913
БухороЖиноят ва жазо

Шофирконда ишсизлик нафақаси тайинлатиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

19.08.2022 212
Бухоро

Aҳолига электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиб берилади

19.08.2022 179
Бухоро

Йил охирига қадар Ўзбекистон IT-экспорти 100 млн долларга етказилади

19.08.2022 25

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?