Bukhara NewsBukhara News
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2022 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРДА ИШЛАР МУҲОКАМАСИ ОШКОРА ЎТКАЗИЛАДИ
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРДА ИШЛАР МУҲОКАМАСИ ОШКОРА ЎТКАЗИЛАДИ
Бухоро

ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРДА ИШЛАР МУҲОКАМАСИ ОШКОРА ЎТКАЗИЛАДИ

14.05.2022 6
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Маълумки, Ўзбекистонда 2017 йил 1 июндан бошлаб аввалги хўжалик судлари фаолияти тугатилиб, уларнинг ўрнига туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилди.Иқтисодий судлар томонидан суд ишларини юритишда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган Иқтисодий процессуал кодекси нормалари қўлланиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш принциплари – судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши, қонун ва суд олдида тенглик, судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши, тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги, суд ишлари юритиладиган тил, суд муҳокамасининг ошкоралиги, суд муҳокамасининг бевоситалиги, ишларни қонунчилик асосида ҳал қилиш, чет давлат ҳуқуқий нормаларини қўллаш, суд ҳужжатларининг мажбурийлигидан иборат.Ушбу принциплар қисман Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳам ўз ифодасини топган.Иқтисодий ишлар бўйича одил судлов ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича фақат суд томонидан амалга оширилади. Одил судлов бошқа органлар, шунингдек жамоат бирлашмалари томонидан амалга оширилмайди.Судда низоларни ҳал қилиш юридик шахсларнинг мулкчилик шаклидан, қаерда жойлашганлигидан, кимга бўйсунишидан қатъи назар, фуқароларнинг эса жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан, шунингдек бошқа ҳолатлардан қатъи назар қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади. Одил судловни амалга оширишда судьялар мустақилдирлар ва фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьялар мустақиллигининг кафолатлари қонун билан белгиланади.Иқтисодий суд ишлари ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади. Суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган суд процесси иштирокчиларининг таржимон орқали иш материаллари билан танишиш, суд ҳаракатларида иштирок этиш ҳамда судда ўз она тилида ёки эркин танланган мулоқот тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади. Суд муҳокамаси жараёнида қабул қилинадиган суд ҳужжатлари суд мажлиси қайси тилда ўтказилган бўлса, ўша тилда тузилади.Таъкидлаб ўтиш жоизки, иқтисодий судларда ишлар муҳокамаси ошкора ўтказилади. Давлат сирини, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаш зарур бўлган тақдирда ишни ёпиқ суд мажлисида эшитишга йўл қўйилади. Ишни ёпиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида эшитишга йўл қўйилмайди, бундай мажлиснинг аудио- ва видеоёзувлари амалга оширилмайди. Эшитиш ёпиқ суд мажлисида ўтказилган тақдирда ишни электрон шаклда шакллантиришга йўл қўйилмайди. Ишни ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Суднинг ҳал қилув қарори барча ҳолларда ошкора ўқиб эшиттирилади. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари суднинг расмий веб-сайтида тарафларнинг розилиги билан ёки шахси кўрсатилмаган тарзда эълон қилинади, бундан суднинг ёпиқ мажлисида қабул қилинган суд ҳужжатлари мустасно.Суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. Суд, қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланиши мумкин эмас.Эслатиб ўтиш жоизки, Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа органлар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши лозим. Суд ҳужжатларини бажармаслик ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

  Фаррух Муродов,

Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси

Нурбек Рахимов,

Бухоро вилоят судининг бош консультанти

Шерзод Камалов 14.05.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Happy0
Surprise0
Cry0
Sad0
Angry0
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоролик 6 нафар тадбиркор “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди
Бухоро
Бухоро халқ республикаси раҳбарининг АҚШдаги ўғли билан суҳбат
Бухоро
Россия хавфсизлик кенгаши котиби Қорақалпоғистондаги воқеаларга АҚШ ни айблади
Жаҳон
Шофирконда ишсизлик нафақаси тайинлатиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бухоро Жиноят ва жазо

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоролик 6 нафар тадбиркор “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди

20.08.2022 121
Бухоро

Бухоро халқ республикаси раҳбарининг АҚШдаги ўғли билан суҳбат

19.08.2022 968
БухороЖиноят ва жазо

Шофирконда ишсизлик нафақаси тайинлатиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

19.08.2022 216
Бухоро

Aҳолига электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиб берилади

19.08.2022 180

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?