Bukhara NewsBukhara News
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2022 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Энди тиббиёт ходимлари мактабларга бириктирилади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Соғликни сақлаш > Энди тиббиёт ходимлари мактабларга бириктирилади
Соғликни сақлаш

Энди тиббиёт ходимлари мактабларга бириктирилади

30.08.2020 6
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча жараёнларда таълим мутасаддиларига мактабларда тиббий хавфсизликни таъминлаш борасида кўмак ва тавсияларини бериб боради.

Панедмия шароитида янги ўқув йилини бошлаш жиддий тайёргарликни талаб қилади. Мамлакатимиздаги мавжуд 9942 та мактабда фаолият кўрсатадиган 480 минг нафардан ошиқ ўқитувчи ва у ерда таҳсил олаётган 6,2 миллион нафардан зиёд ўқувчининг хавфсизлигини таъминлаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига ҳам қатор масъулият ва вазифалар юклайди. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов шу талабдан келиб чиқиб, кўп тармоқли марказий поликлиника, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудидаги таълим муассасаларига қарийб 10 минг нафар тиббиёт ходими бириктирилгани ҳақида хабар берди.

Тиббиёт ходимлари мактабларда фильтрларни ташкил этишда иштирок этади, ушбу жараёнда тана ҳарорати кўтарилган ва бемор деб топилган ўқувчилар хақидаги маълумотни ҳудуддаги тегишли муассаса раҳбарларига етказади.  Шунингдек, карантинга олинган хонадон эгаларига бемор ёки улар билан мулоқотда бўлган болаларни фақат оила шифокорининг рухсати билан мактабга юбориш кераклигини тушунтиради, бемор аниқланган хонадонда санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилиш тартибини назорат қилади.

Бундан ташқари, таълим муассасасига бириктирилган тиббиёт ходимлари мактаб жамоаси ва ўқувчилар орасида коронавирус профилактикаси билан шуғулланиш, тарғибот тадбирларини ўтказиш, амалга оширилган ишлар ва бемор болаларнинг ҳолати бўйича маҳаллий ҳокимликлар, халқ таълими муассасалари каби қатор ташкилотларга тегишли маълумотларни тақдим қилиш ишлари билан шуғулланишади.

Шерзод Камалов 30.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Happy0
Surprise0
Cry0
Sad0
Angry0
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиш тақиқланади
Бухоро
Бухорода йўллар оқланиб, экилган дарахтлар суғорилмоқда
Бухоро
СҚБнинг кабинетида базм уюштирган раҳбарлар томонидан 600 минг ақш доллари талон-торож қилинган
Бухоро
Коллеж ва техникумларга қабул 15 августга қадар давом этади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороСоғликни сақлаш

Юзга чиқадиган ажин ва доғлар билан қандай курашиш мумкин

07.08.2022 356
Соғликни сақлаш

Шофирконда замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди

02.08.2022 180
Соғликни сақлаш

Дориларсиз жигарни даволаш усуллари

02.08.2022 410
БухороСоғликни сақлаш

Ромитан марказидан узоқда жойлашган қишлоқ аҳолиси учун тиббиёт маскани очилди

01.08.2022 107

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?