Bukhara NewsBukhara News
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2022 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Алишер Шодмонов: мактабларни эпидемик ўчоққа айлантириб қўйишга ҳаққимиз йўқ
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > Алишер Шодмонов: мактабларни эпидемик ўчоққа айлантириб қўйишга ҳаққимиз йўқ
Жамият

Алишер Шодмонов: мактабларни эпидемик ўчоққа айлантириб қўйишга ҳаққимиз йўқ

30.08.2020 14
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигида мактабларда 2020-2021 ўқув йилини ташкил этишда санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда 28 август куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалаларига бағишланган видеоселекторда берилган топшириқлар ижроси, мактабларнинг янги ўқув йилига тиббий, санитария-эпидемиологик тайёргарлигини назорат қилиш, мазкур жараёнда тиббиёт ходимларининг иштироки, уларга юклатилган вазифалар ҳамда тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳал этилиши зарур бўлган муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ўз сўзида пандемия шароитида маҳаллий ҳокимликлар, тиббиёт ва таълим муассасалари олдида турган долзарб муаммоларни санаб, уларнинг ечимларига ҳам тўхталиб ўтди, дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Мисол учун, республикадаги мавжуд 9942 та мактабнинг барчаси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан бу муаммо ҳал этилиши муҳимлиги таъкидланди.

— Таълим муассасаларида тозалик ва озодаликни сақлаш, дезинфекция ишларига алоҳида эътибор қаратишимиз муҳим бўлган масалалардан бири. Бу учун санитария хизмати марказлари шу йилнинг 5 сентябрига қадар ўз худудларидаги ўқув даргоҳларининг тайёргарлик ҳолатини ўрганиб, мактаб жамоасини текширувчи бўлиб эмас, балки уларга ҳар жиҳатдан амалий кўмак бериб, дарс жараёнларида эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш борасида тренинг ва репетициялар ўтказиши зарур. 480 минг нафардан ортиқ ўқитувчи фаолият кўрсатадиган ва 6,2 миллион нафардан ошиқ ўқувчи таҳсил оладиган таълим муассасаларини эпидемик ўчоққа айлантириб қўйишга ҳаққимиз йўқ, — деди Алишер Шодмонов.

Йиғилишда, шунингдек, таълим муассасаларининг 1 057 тасида тиббиёт хоналари мавжуд эмаслиги, тиббиёт хоналари ва изоляторларни ташкил этишда маҳаллий ҳокимликлар ва халқ таълими мутасаддиларига тиббиёт ходимлари ўз тавсиялари ва кўрсатмалари билан яқиндан ёрдам бериши айтилди.

Бундан ташқари, мактаб ошхоналарининг ҳолати, уларнинг санитария талабларига жавоб бериши зарурлиги, сифатига шубҳа қилинган овқатларни муассаса ҳудудига киритиш ва ноқонуний савдонинг олдини олиш кераклиги, кўп мактабларда ҳожатхоналарнинг ҳам гигиена талабларига жавоб бермаслиги каби қатор муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Шерзод Камалов 30.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Happy0
Surprise0
Cry0
Sad0
Angry0
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро аэропорти орқали 127 млн сўмлик хориж валютани олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс аниқланди
Бухоро Жиноят ва жазо
Бухорода ўзига тегишли бўлмаган ерни 8000 долларга пулламоқчи бўлган фирибгар ушланди
Бухоро Жиноят ва жазо
Кимларга 1-4 сентябрь куни Ўзбекистон темир йўллари томонидан чегирмалар берилади?
Бухоро
«Снос» бўйича қонунчиликни бузган мансабдор шахсга қандай жазо берилади?
Жамият

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Жамият

«Снос» бўйича қонунчиликни бузган мансабдор шахсга қандай жазо берилади?

12.08.2022 154
Жамият

Экологияга бефарқ бўлмаган фуқаролар учун «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди

11.08.2022 32
Жамият

Жамиятда аёлларга нисбатан бўлаётган зўравонликларни олдини олиш мақсадида янги ҳаракат ташкил этилди

10.08.2022 240
БухороЖамият

Сенатор томонидан аҳоли муаммолари ижобий ҳал этилмоқда

10.08.2022 138

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?