Bukhara NewsBukhara News
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2022 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Пандемия даврида ҳомийлик қилганлар мукофотланади – Президент фармони
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > Пандемия даврида ҳомийлик қилганлар мукофотланади – Президент фармони
Жамият

Пандемия даврида ҳомийлик қилганлар мукофотланади – Президент фармони

27.08.2020 3
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони

Бугунги кунда бутун инсоният қатори кўп миллатли халқимиз ҳам коронавирус пандемияси оқибатида юз берган оғир синов ва қийинчиликларга қарши сабот-матонат билан кураш олиб бормоқда.

Ушбу улкан офатнинг мамлакатимиз ҳаётига салбий таъсирини юмшатиш, фуқаролар саломатлигини асраш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлатимиз ва жамиятимиз томонидан ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар самарасини бермоқда. Мана шундай мураккаб ва таҳликали вазиятда мард ва жасур, олижаноб халқимиз янада жипслашиб, ўзаро ёрдам, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик каби юксак инсоний фазилатлар соҳиби эканини яна бир бор амалда намоён этмоқда.

Глобал пандемия ҳамда турли табиий офат ва фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борадаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан барчага ўрнак бўлаётган юртдошларимизни муносиб тақдирлаш мақсадида:

1.Соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа республика ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган рўйхатларни кўриб чиқсин ва тасдиқласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишонларини топширишга бағишланган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2020 йил 26 август

Шерзод Камалов 27.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Happy0
Surprise0
Cry0
Sad0
Angry0
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиш тақиқланади
Бухоро
Бухорода йўллар оқланиб, экилган дарахтлар суғорилмоқда
Бухоро
СҚБнинг кабинетида базм уюштирган раҳбарлар томонидан 600 минг ақш доллари талон-торож қилинган
Бухоро
Коллеж ва техникумларга қабул 15 августга қадар давом этади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Жамият

Тадбиркорлик билан шуғулланиш учун бериладиган субсидиялар

09.08.2022 157
ЖамиятТехнология

iPhonе 14 нинг биринчи «жонли» фотосуратлари намойиш этилди

08.08.2022 197
Жамият

2023 йилдан бошлаб “ақлли” сув ҳисоблагичлари ўрнатила бошланади

08.08.2022 134
БухороЖамият

Эртадан тест синовлари бошланади. Тестга кириш учун қандай ҳужжат олиб бориш керак?

07.08.2022 188

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?