Bukhara NewsBukhara News
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2022 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ўзбекистонда янги инспекция ташкил этилади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > Ўзбекистонда янги инспекция ташкил этилади
Жамият

Ўзбекистонда янги инспекция ташкил этилади

24.08.2020 2
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Президент Фармонига мувофиқ, Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси ташкил этилaди

“Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси янгиланган таркибда тасдиқланди.

Ҳукумат комиссияси Президентнинг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича қабул қилинган баённома топшириқларининг экспорт, инвестисиялар, ҳудудий саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда бошқа ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги қисмининг ижросини таъминлайди.

Ҳукумат комиссиясининг Ишчи органлари:

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестисиялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти;
Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда корпоратив алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти ҳисобланади.

Фармонга кўра, ҳар бир ҳудудда “саноат кластерлари” ташкил этилади.

Фармон билан шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси (Инспекция) ташкил этилди.

Инспекция зиммасига Ҳисоб палатасининг қуйидаги:

-Президентнинг олий даражадаги ташрифлари давомида имзоланган ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;
-стратегик корхоналар иштирокидаги инвестисия лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш;
-маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар ва мониторинг юритиладиган корхоналар томонидан импорт қилинган маҳсулотларнинг асосланганлигини ўрганиш бўйича функциялари юкланди.

-Инспекция фаолияти Ҳукумат комиссияси томонидан мувофиқлаштирилади.

Шерзод Камалов 24.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Happy0
Surprise0
Cry0
Sad0
Angry0
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоролик 6 нафар тадбиркор “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди
Бухоро
Бухоро халқ республикаси раҳбарининг АҚШдаги ўғли билан суҳбат
Бухоро
Россия хавфсизлик кенгаши котиби Қорақалпоғистондаги воқеаларга АҚШ ни айблади
Жаҳон
Шофирконда ишсизлик нафақаси тайинлатиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бухоро Жиноят ва жазо

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Жамият

Ўзбекистонда ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолати марказий осиёда энг юқори

19.08.2022 67
БухороЖамият

Ромитанда аёллар учун учун дастурхон ёзилиб маданий тадбирлар ташкил қилинди

18.08.2022 124
Жамият

Мактаб атрофида энергетик ичимлик ва фаст-фуд сотилиши тақиқланиши мумкин

17.08.2022 64
Жамият

Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

17.08.2022 468

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?