Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: 500 минг сўмлик моддий ёрдам қачон, кимларга, қай тартибда берилади?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > 500 минг сўмлик моддий ёрдам қачон, кимларга, қай тартибда берилади?
Жамият

500 минг сўмлик моддий ёрдам қачон, кимларга, қай тартибда берилади?

29.08.2020 192
5 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6038-сон Фармонига мувофиқ кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож одамларга кенг кўламли ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур фармоннинг 1-бандида назарда тутилган бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланган.

Ушбу бир марталик моддий ёрдам қай тарзда етказилиши ва қайси тоифадаги оила фарзандларига берилиши ҳақида саволларимизга Молия вазирлиги Бошқарма бошлиғи Нодир Муслитдинов жавоб берди.

— Бу моддий ёрдам аҳолининг қайси қатламларига берилади? Ва бундан қандай мақсад кўзда тутилган?

— Шу пайтгача «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати орқали қанчадан-қанча оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди. Энди ана хайрли ишни давом эттириш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига, ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга бир марталик 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилади. Яъни ота-оналар фарзандлари учун бу маблағга янги ўқув йилида керакли бўлган кийим-кечаклар ва ўқув қуролларини сотиб олиши назарда тутилган.

 — Бу бир марталик ёрдам боқувчисини йўқотган оила фарзандларига ва ногиронлиги бор болаларга бериладиган нафақага қўшимча тарзда берилади, шундайми?

— Масалан, бир оилада 2 нафар 16 ёшга тўлмаган бола бор. Уларга шу пайтгача Пенсия жамғармаси томонидан, айтайлик, 350 минг сўмдан 700 минггача сўм пул тўлаб келинган. Энди сентябрь ойида худди ўша аниқ бир санада, белгиланган график асосида ҳар бир болага бериладиган одатий нафақадан ташқари 500 минг сўмдан, яъни икки болага 1 миллион бир марталик моддий ёрдам берилади. Яъни энди бу оиладаги болалар оладиган 700 минг сўм пенсия пулига 1 млн сўм пул қўшилади.

«Темир дафтарга» оилада неча нафар 16 ёшгача тўлмаган болалар бўлса, уларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан бир марталик нафақа берилади.

— Моддий ёрдам қандай кўринишда берилади?

— Пластик картада нафақани олаётган болаларга ойнинг бошида пластик картага ташлаб берилади, нақд пул кўринишида олаётганларга нақд пул кўринишида, пенсия жамғармаси томонидан берилади. «Темир дафтар»га кирган оилаларнинг рўйхатини эса маҳалла шакллантиради.

— Рўйхат айни пайтда шакллантирилганми?

— 810 минг бола учун 400 млрд сўм пул ажратилган. Юқорида айтганимдек, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор болаларга пенсия жамғармаси орқали Халқ банки тўлаб беради. Лекин бу маблағлар республика бюджетидан қопланади.

— Айтайлик, бир оилада фарзандлар ҳам «Темир дафтар»га киритилган, ҳам Пенсия жамғармасининг боқувчисини йўқотганлик ёки ногиронлиги бўйича рўйхатида ҳам бор. Бундай пайтда уларга бир марталик ёрдам икки рўйхат асосида бериладими?

— Йўқ. Бундай болалар бир марталик ёрдамни фақат пенсия жамғармаси шакллантирган рўйхат орқали оладилар.

— Маблағлар мақсадли, белгиланган муддатда ва манзилли етказилиши қандай назорат қилинади?

— Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ёрдам пулларининг пенсияларни (нафақаларни) тўлаш учун белгиланган муддатда манзилли етказилишини ташкил этиш бўйича; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари — моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандлари сонидан келиб чиқиб, тўлов ведомостлари шакллантирилиши ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали уларга моддий ёрдам пулларининг ўз вақтида ва манзилли етказилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича; Молия вазирлиги — зарур маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маҳаллий бюджетларига ўз вақтида ажратилиши бўйича; Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда — моддий ёрдам маблағларини тарқатиш учун нақд пул билан таъминлаш бўйича масъул этиб белгиланган.

— Фармоннинг 3-бандида аҳолининг маълум қатламини гриппга қарши бепул эмлаш ҳам назарда тутилган.

— Халқ билан энг кўп мулоқот қиладиган соҳа ходимларининг соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида мактабгача таълим, умумий ўрта мактаб муассасаларида ва соғлиқни сақлаш тизимида ишлайдиган ходимлар гриппга қарши бепул эмланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги айни пайтда ҳар бир таълим ва соғлиқни сақлаш муассасасига борган ҳолда ходимларни эмлаш ўтказишни ва тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларини вакцина ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш чораларини кўрмоқда.

Яъни аҳолининг 1,5 млн нафари текин, марказлашган ҳолда эмланиши учун бюджет ҳисобидан 60 млрд сўм маблағ бюджетдан ажратилиши кўзда тутилган.

Шерзод Камалов 29.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 212
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 620
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 309

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?