Бекобод тумани Зафар шаҳарчасида яшовчи эр-хотин Россияга ишлагани кетиб, иккита қизини Бўка тумани Чўлобод қишлоғида яшовчи қариндошига ишониб топшириб кетади.
Ота-она Россияда ишлаб юрганда уларнинг болалари ҳар куни итдек калтак еб, қийналиб юрарди. Васийликка ишониб берилган аёл шу йил 11 март куни қариндошларининг кичик қизини катта ёғоч бўлакчаси билан калтаклаб, уриб ўлдириб қўйди.Аввалига уриб, баданларини кўкартириб қонатиб ҳузурланиб бўлгач, инграб ётган 7 яшар қизчани жойига олиб кириб ётқизиб қўйган. Ярим тунда ҳам қизчанинг овози босилмаганидан кейин чиқиб яна урган. Охири жимиб қолганидан хавотирланиб тез ёрдам чақирган. Бор-йўқ айби кўчада болаларга қўшилиб озроқ ўйнаган қизалоқ мана шундай тарзда қийнаб ўлдирилди!
Боланинг ота-онаси жанозага ҳам етиб келолмади. Юраги ўпирилиб тушди бечора онасининг. Ваҳший аёл қамоқда, қизча қийналиб ўлди, ота-она Россиядан Ўзбекистонга кейинроқ етиб келди. Бироқ энди уларга бу ҳаёт татийдими? Норасида болани ўлимга юборишгани бир умрлик армон.Қизалоқ жони чиқар пайтида дўхтирга қараб: “Онамга айтинг, мен уни яхши кўраман, синглимни ташлаб Россияга кетмасинлар”, дебди. Бу воқеа Бўка ва Бекободни ларзага солди. Одамлар кўз ўнгида содир бўлган ваҳшийлик ёшу қарини йиғлатди.