Москва шаҳрида бўлиб ўтган 46-WorldSkills танловининг Евросиё босқичида Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази ўқувчиси Алберт Исхаков “Сартарошлик санъати” бўйича фахрли 3-ўринни эгаллади.
Касб-ҳунар усталарининг маҳоратини намойиш этадиган, янги иқтидор эгаларини кашф этувчи WorldSkills танловининг “Сартарошлик санъати” йўналишида 16 та мамлакатдан келган маҳоратли ҳунармандлар иштирок этди.
– Бугунги кунда жаҳоннинг ривожланган мамлакатидаги иқтидорли ёшлари каби кучли шогирдларни тарбиялаш, биз устозларни вазифамиз, – деди мономарказ ўқувчиси Алберт Исхаковнинг устози, касб устаси Нозима Ачилова. – Биз олдимизга қандай мақсад қўймайлик гап яна замон талабига мос, ўз касбининг устаси, мамлакат келажаги ёшларга бориб тақалаверади. “Шогирд устозидан ўзади” деган нақл бежизга айтилмаган. Менинг шогирдим мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиб, мана шундай юқори шоҳсупага чиққанидан жуда хурсандман.
WorldSkills танлови жорий йилнинг 7 сентябрдан 26 ноябрига қадар 15 мамлакат, 26 шаҳарда, 62 та йўналиш бўйича бўлиб ўтади. Унда 57 мамлакатдан 1000 дан ортиқ иштирокчилар баҳслашади.