USD10 427.380.00%
RUB137.90+0.92%

45 млн пул ва навбатдаги фирибгарлик

 45 млн пул ва навбатдаги фирибгарлик

Муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) ва 25, 28, 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун айбли деб топилиб, озодликни чеклаш тарзидаги жазо муддатини ўтаётган Ғиждувон тумани А.Қодирий МФЙ да яшовчи, 1981 йилда туғилган Ж.К. ўзига нисбатан қўлланилган жазодан тегишли хулоса чиқармасдан, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Қоровулбозор тумани Имом Бухорий МФЙ да яшовчи  Д.О.нинг ишончига кириб, вилоят ички ишлар бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилояти бошқармасида юқори лавозимларда ишлайдиган мансабдор танишлари орқали, унинг ўғли Н.Ё.ни ички ишлар органлари тизимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2020 йилнинг январь ойига қадар бўлган вақт оралиғида анча миқдорни ташкил қилувчи жами 45 миллион сўм нақд пулларини қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.К.га нисбатан Қоровулбозор туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид