Bukhara NewsBukhara News
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2022 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода кучайтирилган карантинга қарамай фаолият юритаётган тунги клуб аниқланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жиноят ва жазо > Бухорода кучайтирилган карантинга қарамай фаолият юритаётган тунги клуб аниқланди
Жиноят ва жазо

Бухорода кучайтирилган карантинга қарамай фаолият юритаётган тунги клуб аниқланди

26.07.2020 11
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро вилоятининг Бухоро туманида карантин пайтида ноқонуний фаолият кўрсатган «Чорний квадрат» тунги клубининг яширин фаолиятига чек қўйилди
Маълум бўлишича, Бухоро туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан туманда карантин тартиб-қоидаларига амал қилиниши юзасидан тунги рейд ўтказилган.
Рейдда кучайтирилган карантин бўлишига қарамасдан тунги соат соат 22:30 да «Мустақиллик» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Чорний квадрат» дискобари 13 нафар мижозга хизмат кўрсатаётгани аниқланган.

Яширин тарзда мижозларга хизмат кўрсатаётгани маълум бўлган «Чорний квадрат» тунги клуби раҳбарияти ИИБ ходимларининг талабига қарамай, бир соатга яқин вақт давомида клуб эшигини очмаган. Тадбир давомида қонунга мувофиқ чора қўлланилган ҳолда ичкарига кирилган.

«Клубда ёш йигит-қизларнинг мусиқа остида овқатланиб, чилим чекаётгани ойдинлашди. Улар орасида вояга етмаганлар ҳам борлиги жуда ачинарли», — дейди туман ИИБ масъули.Тунги клуб раҳбари 46 ёшли Қ.Б. клубни 26 ёшли аёл Г.И.га вақтинча фойдаланиш учун ижарага берган.Огоҳлантиришларга қарамай, карантин даврида ҳам мижозларга хизмат кўрсатган Г.И.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисми (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Эслатиб ўтамиз, ушбу модда билан айбланган фуқаронинг айби исботланса, фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солинади.Туман ИИБнинг қўшимча қилишича, клубнинг 13 нафар мижози ҳам эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш моддаси билан айбланиб, уларга ҳам чора кўрилади.

Шерзод Камалов 26.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Happy0
Surprise0
Cry0
Sad0
Angry0
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро аэропорти орқали 127 млн сўмлик хориж валютани олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс аниқланди
Бухоро Жиноят ва жазо
Бухорода ўзига тегишли бўлмаган ерни 8000 долларга пулламоқчи бўлган фирибгар ушланди
Бухоро Жиноят ва жазо
Кимларга 1-4 сентябрь куни Ўзбекистон темир йўллари томонидан чегирмалар берилади?
Бухоро
«Снос» бўйича қонунчиликни бузган мансабдор шахсга қандай жазо берилади?
Жамият

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖиноят ва жазо

Бухоро аэропорти орқали 127 млн сўмлик хориж валютани олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс аниқланди

12.08.2022 182
БухороЖиноят ва жазо

Бухорода ўзига тегишли бўлмаган ерни 8000 долларга пулламоқчи бўлган фирибгар ушланди

12.08.2022 158
Жиноят ва жазо

Бухорода 16 ёшли машина ўғриси қўлга олинди

12.08.2022 468
БухороЖиноят ва жазо

Когонда ишга киритиб қўйиш эвазига 600 доллар олган фирибгар ушланди

11.08.2022 394

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?