Bukhara NewsBukhara News
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2022 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода бир гуруҳ шахслар бир қатор жиноят содир этганликлари учун суд олдида жавоб беради
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Бухоро
  • Маҳаллий
  • Жамият
  • Жиноят ва жазо
  • Жаҳон
  • Соғликни сақлаш
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жиноят ва жазо > Бухорода бир гуруҳ шахслар бир қатор жиноят содир этганликлари учун суд олдида жавоб беради
Жиноят ва жазо

Бухорода бир гуруҳ шахслар бир қатор жиноят содир этганликлари учун суд олдида жавоб беради

09.07.2020 8
6 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро. Вояга етмаган 17 ёшли Л.Х. 19 ёшли б.Р. ва М.К, лар билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, таниши Г.Ю., билан яқин муносабатлар ўрнатиб, шу орқали Г.Ю., нинг ишончини қозониб, 2019 йил 11 декабрь кунидан  2020 йил 06 январь кунига қадар бўлган вақт оралиғида ўзининг турли оғир вазиятларга тушиб қолганлиги, ушбу вазиятлардан чиқиши учун пул кераклиги тўғрисидаги ёлғонларига ишонтириб, ўзи ва жиноий шериклари орқали Г.Ю., нинг жами 27.097.486 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

 Бундан ташқари, 2020 йилнинг 19 январь куни соат 16:00 да 23 ёшли А.Х. жиноий шериклари М.К. ва Вояга етмаган Л.Х., лар билан тил бириктириб бир гуруҳ бўлиб, фуқаро Ж.С., нинг яшаш хонадонида 25.000 АҚШ доллар миқдоридаги пуллар борлиги ҳақида маълумотга эга бўлиб, А.Х., нинг  тузган жиноий режасига кўра, Л.Х. хонадон эгаси Ж.С., ни ҳаммомга чақириб, чалғитиб хонадон калитини олиб, дубликат ясаттириб М.К., бериб юбориб, М.К. ўз навбатида мазкур калит дубликати билан Ж.С., нинг уйга 3 маротаба киришга эришиб қимматбаҳо буюмларни ва пулларни қўлга кирита олмасдан ўғирлик жиноятини содир қилишга суиқасд қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Шунингдек, Вояга етмаган Л.Х. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йил 28 январь кунидан 04 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида Г.Ю. яқин муносабатда бўлганлигидан фойдаланиб, унинг фотосуратларини интернет тармоқларига тарқатиб юбориш билан қўрқитиб,  шарманда қилишини айтган ҳолда таҳдид қилиб, жами баҳоси 27.800.000 сўмлик тенг бўлган мулкини қўлга киритиб, товламачилик жиноятини содир қилган.

Бундан ташқари, А.Х. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йил февраль ойининг охирларидан 2020 йил март ойининг ўрталарига қадар бўлган вақт оралиғида, жиноий шериклари б.Р. ва Вояга етмаган Л.Х. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб Бухоро шаҳрида яшовчи ёшли М.М., нинг (аёл) ишончини суиистеъмол қилиб, унга таниши Г.Ю. (аёл) жиноий шериклари б.Р. ва Л.Ҳ., нинг устидан ИИБ га мурожаат қилганлигини, бу иш натижасида б.Р. қамалиб кетиши мумкинлигини, ушбу ишларни ҳал қилишда адвокат хизмати учун пул беришлари лозимлиги тўғрисида ёлғондан айтиб, М.М., дан 1.800 АҚШ доллари пулларни тез кунларда қайтариб беришга ваъда қилган ҳолда қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Шунингдек, А.Х. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2020 йил март ойининг ўрталарида жиноий шериклари б.Р. ва Вояга етмаган Л.Х., лар билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзи томонидан тузилган режа асосида б.Р. ва Вояга етмаган Л.Х., лар Бухоро шаҳри б.Нақшбанд кўчасида яшовчи М.М., нинг уйига келиб, б.Р. уй ичида М.М., ни бошқа хонада чалғитиб турганлигидан фойдаланган, Вояга етмаган Л.Ҳ. меҳмонхонадаги сервантда бўлган жами 74,5 миллион сўмлик пуллар ва қиммат баҳо тақинчоқларни талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик), 165-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида М.К. ЖКнинг 25,169-моддаси 4-қисми “а” банди  (ўғриликка суиқасд), 168-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, б.Р. ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а,б”, 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик), 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғрилик) билан, воега етмаган Л.Х. ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а,б” банди (фирибгарлик), 25,169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғриликка суиқасд), 165-моддаси 1-қисми (товламачилик), 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик), 169-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари билан (ўғрилик),  А.Х эса ЖКнинг 25,169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғриликка суиқасд), 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик), 169-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари (ўғрилик) ва 127-моддаси 3-қисми (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хати-ҳаракатларга жалб қилиш) билан айб эълон қилиниб, М.К., Л.Х. ва А.Х., ларга нисбатан “қамоққа олиш” б.Р., га нисбатан “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши юзасидан айблов хулосаси тузилган ва процессуал тартибида Бухоро шаҳар прокуратурасига тегишли судлов масаласини ҳал қилиш учун юборилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Bukhara News 09.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Happy0
Surprise0
Cry0
Sad0
Angry0
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро халқ республикаси раҳбарининг АҚШдаги ўғли билан суҳбат
Бухоро
Россия хавфсизлик кенгаши котиби Қорақалпоғистондаги воқеаларга АҚШ ни айблади
Жаҳон
Шофирконда ишсизлик нафақаси тайинлатиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бухоро Жиноят ва жазо
Aҳолига электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиб берилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖиноят ва жазо

Шофирконда ишсизлик нафақаси тайинлатиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

19.08.2022 209
БухороЖиноят ва жазо

Бухоролик 18 ёшли қиз энди туғилган чақалоғини ҳожатхонага ташлаб унинг ўлимига сабаб бўлди

17.08.2022 1.3k
Жиноят ва жазо

Ўзбекистон жиноятчилик борасида Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши натижа қайд этди

16.08.2022 84
Жиноят ва жазо

Бухорода фоҳишахона ташкил қилган эркак аниқланди

16.08.2022 996

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Сайт ҳақида
  • Реклама
  • Алоқа
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?