Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 30 ёшли эркак 3 яшар болани қасддан ўлдирганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
09.07.2024 йил куни Яшнобод туман, Яккатол кўчасидаги кўп қаватли уйда ижара асосида яшаб келаётган 1993 йилда туғилган эркак, ушбу манзилда қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёл билан келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, аёлнинг биринчи турмушидан 2021 йилда туғилган ўғил фарзандига ўткир тиғли жисм (пичоқ) билан бир неча маротаба тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бола шифохонага олиб келингунга қадар вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан Яшнобод тумани прокурорининг Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи С. М.га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган, оилали, маълумоти – ўрта-махсус, муқаддам судланган, ишсиз) нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳамда суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимосномалари тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди.
Суднинг 2024 йил 10 июлдаги ажримлари билан илтимосномалар қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи С. М.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш белгиланди.
30 ёшлик эркак 3 ёшлик гўдакни бир неча маротаба пичоқ уриб қасдан ўлдирди
Фикр билдириш
Фикр билдириш