2,7 млрд сўмлик “фреон” режаси амалга ошмади

 2,7 млрд сўмлик “фреон” режаси амалга ошмади

Республикамиз божхоначилари озон қатламини ҳимоя қилишга ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Яъни, таркибида озон емирувчи моддалар бўлган товарларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Ҳужжатларга кўра, мазкур юк автотранспорт воситасига қиймати 21 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи салкам 21,7 тонна оғирликдаги таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган 3 турдаги 1290 дона фреон газ баллонлари ортилган эди.
Аммо товарларни кўздан кечириш жараёнида мазкур фреонларнинг қадоқларидаги 22 рақами қўлбола тарзда ёпишқоқ ёрлиқлар кўмагида 134 рақамига ўзгартирилгани фош бўлди.
Яъни, “Хлордифторметан R22” моддасини ҳужжатларда гўёки “Тетрафторэтан 134а” тарзида кўрсатиш орқали юк эгалари ушбу товарларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномаларсиз олиб кирмоқчи бўлишган.
Ҳозирда қиймати 2,7  млрд. сўмлик 1290 дона фреон газ баллонлари вақтинчалик сақловга олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан эса божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид