Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳамда ДХХ Чегара қўшинларининг ўзаро ҳамкорлиги натижасида, “Олот” чегара божхона постига хорижий йўналишда ҳаракатланиб кирган юк автотранспорт воситасида хужжатларда қайд этилмаган вазни қарийб 26 тоннага яқин бўлган кир ювиш воситалари борлиги фош этилди.
Ҳозирда умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқроқ бўлган ушбу ноқонуний товарларга вақтинча сақлов чоралари кўрилди ва терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.