Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари йўналишсиз таксилар ҳаракати тўхтатилади.
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари йўналишсиз таксилар ҳаракати тўхтатилади.
Жамият

25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари йўналишсиз таксилар ҳаракати тўхтатилади.

24.07.2020 69
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Аввал хабар берилганидек, Бухоро вилоятига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссияси томонидан коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида вилоятда бир қатор чекловлар жорий этилди. Жумладан, йўналишсиз таксилар ҳаракатига куннинг муайян вақтида, яъни эрталаб соат 7.00 дан 10.00 гача, кечки вақт соат 17.00 дан 20.00 гача тегишли ҳудуд доирасида ҳаракатланишига рухсат берилди.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудида махсус комиссия талабларининг ижроси юзасидан доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Унда йўл кира нархларни сунъий равишда оширишга йўл қўймаслик, белгиланган вақтлардан ташқари йўловчи ташиш билан шуғулланмаслик, санитария қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият юритиш бўйича ҳайдовчиларга тушунтиришлар берилмоқда. 

Шунингдек, йўналишсиз таксиларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сонли қарорида белгиланган талаблари бажарилганлиги ҳолатлари ўрганилиб, ҳайдовчиларга қарор талаблари бўйича тушунтиришлар берилмоқда. Йўналишсиз такси сифатида фаолият юритишда сариқ рангда, олд ойнанинг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилган яшил рангли ёритиш чироғи, автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси, ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва фотосурати, иш вақтининг бошланиши ва тугаши, йўлкира қиймати (сўмларда), ташувчининг манзили ва телефон рақами, лицензия карточкасининг рақами ва амал қилиш муддати тўғрисида ҳамда мажбурий суғурта қилинганлик ҳақидаги маълумотнома ва ҳисоблагич (таксометр) билан таъминланганлиги ҳам кўздан кечирилмоқда. 

Юқоридаги талабларни бузган, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилмаган, тегишли ҳужжатларга эга бўлмасдан фаолият олиб бораётган, белгиланган вақтлардан ташқари йўловчи ташиш билан шуғулланаётган ҳайдовчиларга нисбатан лицензия талаблари ва шартлари бузилиши бўйича далолатнома расмийлаштирилаяпти. Шу билан биргаликда, ҳайдовчиларга жорий йилнинг 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантириш берилмоқда. Шу ўринда йўналишсиз такси ҳайдовчиларидан 25-26 июль кунлари ҳаракатланмасликларини ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини, автотранспорт корхоналари раҳбарларидан йўналишсиз таксиларнинг 25-26 июль кунлари ҳаракатланмаслигини таъминлашни сўралади.

Шерзод Камалов 24.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро
Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бухоро
Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 214
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 626
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 310

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?