USD10 518.99+0.17%
RUB139.07–0.87%

23 яшар йигит ҳарбийларни портлатиб юбормоқчи бўлди

23 яшар йигит ҳарбийларни портлатиб юбормоқчи бўлди

Қирғизистон махсус хизмати ҳарбий қисмда теракт уюштирмоқчи бўлган эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда Республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига асосланиб хабар берилган. 
«Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг қўшни давлатлардан бирининг махсус хизматлари билан биргаликдаги фаолияти натижасида Қирғизистон ҳудудида террористик ҳаракатнинг олдини олиш мумкин бўлди», дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, ҳибсга олинган шахс Қирғизистон фуқароси. У 1998 йилда туғилган. Тергов маълумотларига кўра, у ўз режаларини қўлбола портловчи мослама билан амалга оширишни режалаштирган.

Мавзуга оид