Аввалроқ ўтган 2023 йил энг иссиқ деб топилганди.
Қайд этилишича, рекорд даражадаги иссиқликнинг сабабларидан бири Эл-Нино ҳодисаси – Тинч океанининг экваториал қисмидаги сув сирт қатлами ҳароратининг ўзгариши бўлиши мумкин.
Бутунжаҳон метеорология ташкилоти 2023 йилни рекорд даражадаги энг иссиқ йил деб атаганди, аммо 2024 йил бундан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин.
Миллий океан ва атмосфера маъмуриятининг катта олими Майкл Макфеденнинг сўзларига кўра, Тинч океанидаги сувнинг исиши Ер юзаси ҳароратининг ошишига кечиктирилган таъсир кўрсатади. Шунинг учун, Эл Нино таъсири остида иккинчи йил биринчисига қараганда иссиқроқ бўлиши мумкин.