Тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган шахсларнинг туғилишини қайд қилиш, уларга берилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (маълумотнома) асосида идентификатсияловчи ИД-карта беришда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида туғилганлик ҳақида тиббий маьлумотномаси ва бошқа тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган, бироқ туғилиши қайд этилмаган 60 нафар шахсларнинг туғилишини қайд қилиш чораларини кўрилди, шу жумладан судлар томонидан белгиланган тартибда туғилганлик факти белгиланган 6 нафар шахсларнинг туғилиши ФҲДЁ бўлимлари томонидан қайд этилди.
Мисоллар
“Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акция доирасида Қоракўл “Мурувват ногиронлиги бўлган шахслар учун Интернат уйида яшаётган 6 нафар фуқароларнинг манфаатида суд орқали туғилганлик факти белгиланиб, Қоракўл туман адлия бўлими ФҲДЙ бўлими томонидан фуқароларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди.
2. “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акция доирасида Ғиждувон туман адлия бўлими томонидан 94 ёшга кирган фуқаромизга сайёр тарзда давлат хизмати кўрсатилди.
3. “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акция доирасида Бухоро шаҳар 2-сон ФҲДЁ бўлими томонидан Бухоро шаҳрида яшовчи 1995-йилда туғилган фуқаронинг 2014-, 2016-, 2018- ва 2020-йилларда туғилган 4 нафар фарзандларига дастлабки туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари қайд этилиб, туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштириб берилди.
4. Ғиждувон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2016-йилдан буён шарий никоҳда яшаб фуқароларнинг никоҳлари қонуний тартибда расмийлаштирилиб топширилди
5. “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акция доирасида Шофиркон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 1998-йилда вафот этган фуқаронинг бугунги кунга қадар расмийлаштирилмай келинган ўлим ҳақидаги гувоҳномаси вафот этган фуқаронинг яқин қариндошига расмийлаштирилиб берилиб, гувоҳнома топширилди.
6. Бухоро шаҳар 3-сон ФҲДЁ бўлими томонидан шу кунга қадар бир оила бўлиб яшаб келаётган Барноевлар оиласида никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси бўлмаган.
“Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акция доирасида ушбу оилага гувоҳнома расмийлаштириб берилиши таъминланди.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси