Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: 2023 йилда Бухоро вилоятини ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > 2023 йилда Бухоро вилоятини ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда
Бухоро

2023 йилда Бухоро вилоятини ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда

29.12.2022 363
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 13 декабрда кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида Бухоро вилоятини 2023 йилда “Аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудуд”га айлантириш ҳамда вилоятни жадал суръатларда ривожлантиришнинг асосий йўналиш ва вазифалари белгилаб берилди.

Мазкур вазифалардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимлиги томонидан 2023 йилда вилоятни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш, аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни рўйхатга олган ҳолда босқичма-босқич ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, бугун, 28 декабрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳридаги “Фошун” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалладаги “бешлик” вакиллари-маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан учрашди.

Мулоқотда маҳаллани иқтисодий фаол ҳудудга айлантириш бўйича амалга ошириладиган вазифалар йўналишлар кесимида кенг муҳокама қилинди.

Маълумотларга кўра, маҳаллада мавжуд 26 та кўп қаватли уй 1 минг 12 хонадондаги 1 минг 42 та оилада 4 минг 113 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Муҳокамада маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, унинг драйверини юзага чиқариш орқали аҳолининг ишсиз қатламини фаол меҳнатга жалб этиш, уларнинг даромадини ошириш бўйича фикр-мулоҳазаларга кенг ўрин берилди. Бундан ташқари, маҳалладаги бошқа муаммоларни ҳал этиш, жумладан, жиноятчиликни олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш, маҳаллада тотувлик ва ҳамжиҳатчиликни таъминлаш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Вилоят раҳбари белгиланган вазифаларни бекаму кўст амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Маълумот ўрнида, вилоят ҳокимининг ҳудудларда аҳоли бандлиги таъминлашдаги муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича барча маҳаллалардаги “бешлик” вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.

Шерзод Камалов 29.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода 24 ёшли аёл пластик жарроҳликдан сўнг вафот этди
Бухоро
Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода 24 ёшли аёл пластик жарроҳликдан сўнг вафот этди

27.10.2025 455
Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 65
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 78

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 53

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?