Жорий йилнинг охирига бориб Украинада қашшоқликда яшаётганлар сони саккиз миллионни ташкил этади. Бу ҳақда Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде Австриянинг Die Presse газетасига берган интервьюсида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатни тиклаш камида 500 миллиард еврога тушади.
Август ойида БМТ Украинада давом этаётган можаро туфайли 20 миллионга яқин одам ўта қашшоқликка тушиб қолиши мумкинлигини айтган эди.
Аввалроқ Жаҳон банки президенти Девид Малпасс уруш тугаганидан кейин Украинани қайта тиклаш харажатлари 350 миллиард АҚШ долларидан ошиши мумкинлигини маълум қилган эди.