2021 йилнинг 16 ноябрь куни BUKHARA NEWS ижтимоий тармоғида тарқалган «Бухорода сув қувури ётқизаётган икки нафар ишчи тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди» сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар юзасидан расмий маълумот

 2021 йилнинг 16 ноябрь куни BUKHARA  NEWS ижтимоий тармоғида тарқалган «Бухорода сув қувури ётқизаётган икки нафар ишчи тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди» сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар юзасидан расмий маълумот

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни тахминан соат 15:30 ларда Бухоро шаҳрида жойлашган «61-сонли автокорхона» МЧЖ томонидан Когон шаҳар Дўстлик маҳалласи Дўстлик кўчаси ҳудудида канализация қувурларини қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда, канализация қувури учун ковланган ўлчамлари: 4Х5 метр, чуқурлиги 4 метр бўлган ўранинг атрофидаги қум уюми ўпирилиб тушиши натижасида, қувур ичида ишлаётган «61-сонли автокорхона» МЧЖ ишчилари 2000 йилда туғилган А.Н. ҳамда 1999 йилда туғилган С.С. лар қум уюми остида қолиб кетиб, ҳаво етишмаслиги оқибатида вафот этганлар.

Ҳодиса содир бўлган жойга чиққан Бухоро вилояти Ички ишлар ҳамда Фавқулотда вазиятлар бошқармалари, Когон шаҳар прокуратураси, вилоят ИИБ ва Когон шаҳар ИИБ масъул раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Жабрланувчиларнинг жасадлари вилоят ФВБ ходимлари томонидан қум уюми остидан олиб чиқилиб, суд-тиббий экспертиза кўригидан ўтказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖК.нинг 257-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид