USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

2021 йил 2 апрел куни “BUKHARA NEWS” ижтимоий тармоқ орқали фуқаро Комилов Мирфайзнинг ишга жойлаша олмаётганлиги юзасидан тарқалган хабарига расмий муносабат

 2021 йил 2 апрел куни “BUKHARA NEWS” ижтимоий тармоқ орқали фуқаро Комилов Мирфайзнинг ишга жойлаша олмаётганлиги юзасидан тарқалган хабарига расмий муносабат

           Бухоро вилоят ҳокимининг 2021 йил 5 мартдаги сайёр қабулида, фуқаро О.Ахмедов, Р.Айжариков, М.Комилов, З.Бахриддинов, Х.Рустамов ва А.Асилбековлар мурожаат қилиб, Ромитан туман Газли шаҳрида жойлашган “Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига” ишга жойлашишга амалий ёрдам беришни сўраганлар.

           Мазкур мурожаат “Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” га борган ҳолда ўрганилиб, корхонада жами 1537 та штат бирлиги мавжудлиги, амалда 1533 нафар ходим ишлаётганлиги, 4 та Олий маълумот ва соҳада иш стажи талаб қилинадиган бўш иш ўринлари мавжудлиги аниқланган.

           Бундан ташқари мазкур корхонада бўш иш ўрни мавжуд эмаслиги фуқаро М.Комиловга тушунтирилган ва бу хақда ундан 2021 йил 12 март куни тегишли ёзма муносабат олинган (илова қилинади). Унда фуқаро Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” да бўш иш ўрни мавжуд бўлмаганлиги, “Ҳудудгазтаъминот” ва “ЭРИЭЛ” корхонасига ишга жойлашиш учун ҳужжат топширганлиги, ижобий хал бўлмаган тақдирда қайта мурожаат қилишини маълум қилган.

           М.Комиловни мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш мақсадида Қоровулбозор туманидаги олдин “Ўзбекнефтигаз” АЖ таркибида бўлган “Қурилиш ва ободонлаштириш” УК га , “Ускунамонтаж” УК да мавжуд бўлган бўш иш ўринлари  таклиф этилган. Фуқаро М.Комилов Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ишга жойлашиш истагини билдириб, таклиф этилган ишларни рад этган ва бу хақда яна бир бор ёзма расмий муносабат билдирган (илова қилинади).

           Қоровулбозор туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2021 йил                         27 мартдаги жавоб хати шахсан М.Комиловга топширилган.

           Ўзбекистон Республикаси Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунига асосан махаллий меҳнат органларининг асосий вазифаси ишсиз фуқароларни иш билан таъминлашга кўмаклашишдан иборат бўлиб, корхона ва ташкилотларга фуқароларни ишга қабул қилишни талаб қилишга (қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари) ваколати мавжуд эмас.

           Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари вилоятдаги 1989 та корхона ва ташкилотлар мавжуд бўлган бўш иш ўринлари хақида маълумот умумлаштирилади ва ишсиз фуқаролар ихтиёрига хавола этилади.

           Бундан ташқари 2021 йил 1 апрел ҳолатида бўш иш ўринлари яширган ёки белгиланган муддатда маълумот бермаган 70 та корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига 170 млн сўм жарималар солинган, ҳамда белгиланган тартибда давлат фойдасига ундирилган.

           Юқоридагиларни инобатга олиб, фуқаро М.Комиловга ишга жойлашишга кўмаклашиш масаласида махаллий меҳнат органлари қонун доирасида тегишли тушунтириш ва амалий ёрдам кўрсатган.

           Илова 5 варакда.

Вилоят Бандлик бош бошқармаси 

Мавзуга оид