Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “Телеграм” каналида намойиш қилинган Бухоро вилояти Ромитан тумани Газли шаҳар касалхонаси ходимлари махсус рағбатлантириш пулларини олмаганликлари ҳақидаги видео лавҳада билдирилган важларга нисбатан РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Саломатлик > “Телеграм” каналида намойиш қилинган Бухоро вилояти Ромитан тумани Газли шаҳар касалхонаси ходимлари махсус рағбатлантириш пулларини олмаганликлари ҳақидаги видео лавҳада билдирилган важларга нисбатан РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Саломатлик

“Телеграм” каналида намойиш қилинган Бухоро вилояти Ромитан тумани Газли шаҳар касалхонаси ходимлари махсус рағбатлантириш пулларини олмаганликлари ҳақидаги видео лавҳада билдирилган важларга нисбатан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

26.08.2020 65
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан “Телеграм” каналида намойиш қилинган Бухоро вилояти Ромитан тумани Газли шаҳар касалхонасида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш жараёнида иштирок этган тиббиёт ходимлари махсус рағбатлантириш пулларини олмаганлиги ҳақидаги видео лавҳалар  ўрганиб чиқилди.

         Ўрганиш жараёнида Ромитан туман тиббиёт бирлашмасининг 2020 йил 20 июл кунидаги 514-сонли буйруғи ва Газли шахар касалхонасининг 2020 йил 20 июл кунидаги 37-сонли буйруғига асосан Газли шаҳар касалхонаси юқумли касалликлар бўлимида коронавирус инфекциясига чалинган деб гумон қилинган фуқаролар учун провизор типидаги шифохона ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси меҳмонхонасининг негизида мулоқотда бўлганлар учун карантин зона ташкил қилинганлиги аниқланди.

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил                    23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарори ҳамда Республика махсус  комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги 20 – сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган Вақтинчалик Низомга кўра, провизор типдаги шифохоналарга кунлик 6% фоизли  қўшимча тўлов тўланиши назарда тутилган. Республика махсус  комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги 20 – сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган Вақтинчалик Низомининг 3-бобида махсус рағбатлантириш тўловлари фақатгина Госпитал типидаги шифохоналарда жалб қилинган ходимларга тўланиши белгиланган.

         Юқоридагиларни инобатга олиб, Газли шаҳар касалхонаси юқумли касалликлар бўлими негизида ташкил қилинган провизор шифохонада ишлаган ходимларга уларнинг ойлик иш ҳақисига қўшимча равишда кунлик 6% фоизли тўлов тўланиши белгиланган. Ушбу қўшимча тўловларни тўлаш учун маълумотлар ва буйруқлар белгиланган тартибда Вақтинчалик Низом талабига биноан вилоят молия бош бошқармасига  тақдим қилинган.

         Газли шаҳар касалхонаси юқумли касалликлар бўлими негизида ташкил қилинган провизор шифохонада ишлаган ходимлар Госпитал типидаги шифохонага жалб қилинмаганлиги учун уларга махсус рағбатлантириш тўловлари тўланиши Вақтинчалик Низомнинг 3-боби талабига мувофиқ келмайди.

Бошқарма бошлиғи                         И.Нарзиев      

Шерзод Камалов 26.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Саломатлик

Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

25.01.2023 494
Саломатлик

Қишдан қўрқиш керакмас, фақат тайёр бўлиш керак

09.01.2023 548
ЖамиятСаломатлик

Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дориларни сотганлар уч йилгача қамалади

08.01.2023 238
БухороСаломатлик

18 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропи таркибида заҳарли моддалар борлиги аниқланди

27.12.2022 477

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?