Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: 200 кишидан кўпга иш берган тадбиркорлар солиқлардан озод қилинади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > 200 кишидан кўпга иш берган тадбиркорлар солиқлардан озод қилинади
Бухоро

200 кишидан кўпга иш берган тадбиркорлар солиқлардан озод қилинади

09.07.2023 143
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Мол-мулк ва ер солиғи 100 тагача янги иш ўрни учун 50 фоизга, 200 тагача янги иш ўрни учун 75 фоизга камайтирилади. Шунингдек, мазкур тадбиркорлар солиқларни бўлиб тўлаши мумкин бўлади.

Ҳукумат қарори билан “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди
Низомга кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар камида 1 йил давомида иш билан таъминланган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, бунда:
– 51 тадан 100 тагача янги иш ўринлари яратадиган тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғининг амалдаги солиқ ставкаси 50 фоизга; 
– 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиганлар учун 75 фоизга камайтирилади;
– 200 тадан ортиқ иш ўринлари яратадиганлар мазкур солиқларни тўлашдан озод этилади.
Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга барча солиқларни (ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:
– 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 3 ой муддатда;
– 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 6 ой муддатда;
– 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 12 ой муддатда.
Қуйидагича миқдорда янги иш ўринлари яратилган тақдирда уларга нисбатан қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди:
51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда солиқ аудити ўтказилмайди;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди.
Дастурга киритилган тадбиркорлар томонидан божхона тартиб-таомилларига риоя этилган ҳолатларда уларга нисбатан “яшил йўлак” тартиби қўлланилади.
Божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:
– 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 3 ой муддатда;
– 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 6 ой;
– 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 12 ой.

Шерзод Камалов 09.07.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 43

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 20

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 78
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 491

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?