Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.С. фуқаро Н.Ҳ.нинг ўғлини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Бухоро давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1500 АҚШ долларини фиригарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.