ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти фуқароларни қабул қилишни вақтинча тўхтатади
Ўзбекистон Республикасида COVID-19 коронавирусининг тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чоралар муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ)нинг Консуллик-ҳуқуқий департаментида фуқароларни қабул қилиш 2020 йил 14 июлдан 2020 йил 1 августгача вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди (https://t.me/uzbekmfa/671).
“Ўта шошилинч ҳолатларда қуйидаги алоқа рақамлари ва электрон манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин:
- фуқаролик, легализация ва бошқа масалалар бўйича:
Тел.:+998(71)233-36-03, электрон почта: legalization@mfa.uz - виза масалалари бўйича:
Тел.:+998(71)236-27-07, электрон почта: visa@mfa.uz - паспорт расмийлаштириш масаласи бўйича:
Тел.: +998(71)233-45-01, электрон почта: passport@mfa.uz - жисмоний ва юридик шахсларининг бошқа масалалари юзасидан мурожаатлари бўйича:
Тел: +998(71)233-28-28, Call-центр -1164, электрон почта: murojaat@mfa.uz