Юртимизда кечаётган эпидемеолагик вазият туфайли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ та`лими вазирлиги билан келишилган ҳолда мактаб ёшидаги болаларни 1-синфга қабул қилиш жараёнлари июл-август ойларига кўчирилган еди. Ҳозирда кўпчилик ота-оналарни қизиқтирган саволларга жавоб берамиз.
1-синфга қабул қилиш қай тартибда ва қандай амалга ошади?
Халқ таълим вазирлигининг тегишли сондаги қарорига кўра қабул жараёнлари учун ҳар бир мактаб қошида микроҳудудлар ташкил этилган бўлиб ҳужжатлар айнан ўша ерлардан қабул қилинади. Шунингдек ўқувчиларни қабул қилиш жараёнлари танловсиз шаклда бўлади.
- Болани мактабга қабул қилиш учун қандай ҳужжатлар керак?
- Директор номига ариза;
- Боланинг туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;
- Ота-онанинг паспорт нусхалари;
- Боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
- Боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.
Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги мактабни қай тартибда бошлаш хусусида ўзининг 3 хил шаклдаги ценарийсини таклиф этмоқда. Лекин барчаси Республика махсус коммисиясининг қарорига асосан амалга оширилади.