USD10 487.53–0.12%
RUB142.13–0.48%

1 мартдан тадбиркорларга йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи фото-видео техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи берилади

...

АОКАдаги матбуот анжуманида ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров маълум қилишича, 1 мартдан тадбиркорларга йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи фото-видео техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи берилади.

«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 мартдан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи берилмоқда», – дейилади хабарда.

Автомобиль йўллари қўмитаси масъул ходими Анвар Мусабековнинг таъкидланишича, 2021 йил 1 мартдан бошлаб, хусусий секторни катта ҳажмли вазн параметрини назорат қиладиган назорат постларини ўрнатишда жалб қилиш белгиланган. Қўмита оғир ва габарит назорати бўйича станция шохобчаларини ўрнатиш бўйича изчил ишларни амалга ошириб боряпти.

Мавзуга оид