Янги тартибга кўра, таксичилик фаолияти ҳам ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига қўшилди. Қонунчиликда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар даромад солиғидан озод қилинган. Энди улар қатъий белгиланган даромад солиғи тўламайди, фақатгина ижтимоий солиқни ҳар ойда эмас, бир йилда бир марта тўлайди, бу сумма миқдори 300 минг сўмни ташкил этади. Олдин ЯТТ сифатида фаолият юритганда ҳар ой тўлаган солиғини ҳозир ўзини ўзи банд қилган ҳолда бир йилда бир маротаба тўлаши мумкин.
Бундан ташқари, тиббий кўрикдан ўтиш ҳам ҳар ой эди, энди бир йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтиши белгиланади. Шунингдек, автомобил ҳам ҳозиргидек ҳар ойда эмас, бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилиши етарли.
Лицензия масалага келсак, таксичилик лицензияланадиган фаолият турларида бор. Шунинг учун лицензия тўлови бир йилда БҲМнинг бир баробари, яъни 300 минг сўм этиб белгиланади.