▪️ Қорақалпоғистоннинг айрим туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;
▪️ Пенсияни тайинлашда фуқаролардан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;
▪️ «Тонировка» нархи арзонлашади;▪️ Олис ва чекка ҳудудларда фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;
▪️ Ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3 — 15 ёшдаги болалар йод препарати билан бепул таъминланади;
▪️ Автомобиль йўллари соҳасига тегишли маълумотлар базасини ўз ичига олган «Shaffof yo’l» платформаси тест режимида ишга туширилади;
▪️ Давлат ташкилотлари фаолиятида Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади;
▪️ 6 турдаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишдаги айрим талаб ва шартлар бекор қилинади;
▪️ Театр ходимларининг лавозим маошлари оширилади;
▪️ Бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизмат ўтаган ходимларни ротация қилиш тартиби жорий этилади;
▪️ Очиқ маълумотлар давлат органлари расмий веб-сайтининг бош саҳифасида алоҳида бўлимга жойлаштириш талаб этилади.▫️