Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: 1 августдан бир нечта солиқ имтиёзлари бекор қилинади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Солиқ > 1 августдан бир нечта солиқ имтиёзлари бекор қилинади
Солиқ

1 августдан бир нечта солиқ имтиёзлари бекор қилинади

13.07.2020 45
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Президентнинг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сон Фармони билан тегишли ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилган.

Хусусан, 2020 йил 1 августдан бошлаб:

биринчидан, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (Технопарк) резидентлари дивидендларни чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Эслатиб ўтамиз, мазкур преференция 2019 йил декабрда тугатилган Mirzo Ulugbek Innovation Center резидентларига тақдим этилган, кейинроқ Технопарк резидентларига нисбатан татбиқ этилган эди (10.01.2019 йилдаги 17-сон ВМҚ 5-бандига қаранг);

иккинчидан, четдан жалб этиладиган хорижий мутахассисларга чет эл валютасида ҳақ тўлайдиган ташкилотлар маблағларни уларнинг хориждаги ҳисобварақларига ўтказишлари керак. Эслатиб ўтамиз, Президентнинг турли қарорлари билан қуйидагиларга ана шундай ҳуқуқ берилган:

компаниялар – “LG CNS Uzbekistan” ҚК, 2Ўзбекгидроэнерго” АЖ, “PAXTAKOR” футбол клуби» МЧЖ ва “O`zbekiston tariх”» телеканалига;

илмий-маърифий ташкилотлар – мамлакат олий таълим муассасалари, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича соҳа марказлари, Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази ва Ўқув-амалий тўқимачилик технопаркига;

давлат муассасалари – Ахборот коммуникациялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзстандарт ва «Рақамли ишонч» жамғармасига.

Бунда улар четдан жалб этадиган хорижликлар ўз хоҳишларига кўра сўмда ҳақ тўланишига розилик билдиришлари мумкин;

учинчидан, мижозларнинг талабномалари бўйича банклар томонидан сотиб олинган ва 15 иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валютани сўзсиз қайта сотиш ҳақидаги талаб бекор қилинади (27.06.1995 йилдаги ПФ-1193-сон Фармон 8-бандига қаранг);

тўртинчидан, қуйидаги солиқ имтиёзлари бекор қилинади:

а) 28.07.2009 йилдаги ПҚ-1166-сон қарорда назарда тутилган қуйидаги муддатга озод қилиш шаклидаги:

5 йил муддатга – юридик шахслар тижорат банкларининг депозитларига ва қимматли қарз қоғозларига 1 йилдан ортиқ муддатга жойлаштиришдан олинадиган фоизли даромадлари бўйича солиққа тортишдан;

3 йил муддатга – лизинг хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фойда солиғи ва лизинг операцияларидан тушадиган даромадлар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан;

б) 6.04.2010 йилдаги ПҚ-1317-сон қарорда назарда тутилган, тижорат банклари томонидан, шу жумладан бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарга, янги инвесторларга сотилгунга қадар, улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилган ҳуқуқлар – асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш;

бешинчидан, 3.11.2017 йилдаги ПҚ-3351-сон ва 30.05.2019 йилдаги ПҚ-4348-сон қарорлардан экспорт ва импорт операциялари доирасидаги алоҳида муддатлар чиқариб ташланмоқда. Шу туфайли янги Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом билан юзага келадиган эҳтимолий зиддиятлар бартараф этилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

Bukhara News 13.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороСолиқ

ҚҚС 15%дан 12%га камайтирилади. Солиқ сиёсатида яна қандай ўзгаришлар кутиляпти?

19.12.2022 416
Солиқ

Экспортчиларга солиқ базасини камайтириш имтиёзи умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланади

29.10.2022 107
Солиқ

«Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри» юритилади

01.10.2022 289
Солиқ

4-сектор раҳбари ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнларини ўрганмоқда

29.08.2020 58

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?