Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: 1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > 1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?
Бухоро

1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

27.07.2023 742
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ота-оналар фарзанди таълими учун тўлайдиган пуллари даромад солиғидан озод қилинади, Давлат органлари раҳбарлари Давлат бошқаруви академиясида ўқитилади ва яна бошқа бир қатор ўзгаришлар 1 августдан кучга киради.
Айрим тиббиёт муассасаларида қуйидаги лавозимлар жорий этилади
— туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида – тиббий психолог;
— стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида – суицидолог;
— стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари. https://t.me/huquqiyaxborot/13937
Ота-оналар фарзанди таълими учун тўлайдиган пуллари даромад солиғидан озод қилинади
Қонунчиликка кўра, солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъий назар фарзандларининг Ўзбекистон таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлари солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади. 
“Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси” ишга туширилади
Сув омборларида ишловчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар 2 йилда малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.
Давлат органлари раҳбарлари Давлат бошқаруви академиясида ўқитилади
Давлат органларининг биринчи раҳбарлари рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади. 
Ёшлар учун микрокредитлар ва субсидиялар картага ўтказилиши мумкин
“Ёшлар дафтари” ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги жамғармалари ҳисобидан бериладиган субсидия маблағларини ижтимоий контракт асосида ёшлар хоҳишига кўра алоҳида очилган банк картасига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказишга рухсат берилади. 
Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини модернизация қилиш бошланади
Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва лойиҳа концепциялари тасдиқланган туман (шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич модернизация қилиш ишларини бошланади. 
Ижтимоий соҳа объектларида Ўзбекистонда 1 йил синовдан муваффақиятли ўтган ва хизмат қилиш кафолати камида 15 йилни ташкил қиладиган қозонлар ўрнатилади.
Спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчилар учун қўшимча талаблар қўйилади
Эндиликда ишлаб чиқарувчилар Адлия вазирлиги томонидан алкоголли маҳсулотлар товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлиши керак. 
IT-соҳада банд бўлган давлат органларининг малакали ходимларига устама ҳақ тўланади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантиришга масъул бўлган давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг АКТ соҳасида халқаро сертификатга эга бўлган ходимларига иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида устама тўланади.
Тадбиркорларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
11 августдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварағидан пул маблағларини ноқонуний ўтказиш ёки олиб қўйиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади. 

Шерзод Камалов 27.07.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 233
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 193

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?