Янгиланаётган Конституция лойиҳасига кўра, айрим олий мансабдор шахслар лавозимга сайланиш
ёки тайинланиш муддатлари бўйича чекловлар белгиланади!
🚫Сенат Раиси ва Қонунчилик палатаси Спикери, Олий суд
ва Судялар олий кенгаши раислари, уларнинг ўринбосарлари,
Бош прокурор, Марказий сайлов комиссияси раиси, ҳокимларни лавозимга икки муддатдан ортиқ сайлаш ёки тайинлашга чеклов киритилмоқда.
❗️Конститусиявий суднинг турли хил ташқи таъсирлардан мутлақ холи қилиш, унинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш мақсадида ушбу суд судяларини қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йилга сайлаш тартиби белгиланмоқда.
Таққослаш учун: ҳозирда биринчи марта 5 йилга, кейин яна 10 йилга сайланади.