Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: ⚡️Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг вилоятдаги давлат ва жамият бошқарувининг турли соҳаларида фаолият юритаётган раҳбар-ходимларга мурожаати
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > ⚡️Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг вилоятдаги давлат ва жамият бошқарувининг турли соҳаларида фаолият юритаётган раҳбар-ходимларга мурожаати
Бухоро

⚡️Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг вилоятдаги давлат ва жамият бошқарувининг турли соҳаларида фаолият юритаётган раҳбар-ходимларга мурожаати

20.12.2024 309
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

​​⚡️Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг вилоятдаги давлат ва жамият бошқарувининг турли соҳаларида фаолият юритаётган раҳбар-ходимларга мурожаати

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, бу борада туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, кейинги қисқа давр ичида қабул қилинган қонунлар, Президент фармон ва қарорларида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси натижасида коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги янада кенгайиб, самарали механизмлар амалиётга татбиқ этилмоқда.

Шунга қарамай, мазкур иллат жамиятимизда учраётганлиги мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Коррупция нафақат мамлакатга моддий йўқотиш олиб келади, балки тадбиркорлик ривожига, қонун устуворлигини таъминлашга тўсқинлик қилади, жамиятда ижтимоий кескинликни, ҳокимиятга ишончсизликни, ҳалокатли оғир оқибатларни келтириб чиқаради.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаларида “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз”, деб бежизга таъкидламадилар.

Коррупция ва порахўрлик жамият барқарорлигининг муҳим асоси бўлган адолатнинг йўқолишига олиб келади.

Мамлакатимиз мустаҳкамлиги, халқимиз фаровонлиги, юртнинг ривожи ва гуллаб яшнашини, обод бўлишини истаган ҳар бир фуқаро пора олиш ва бериш, пора олиш ва беришда воситачилик қилиш иллатидан халос бўлиши керак.

Бугунги кунда айрим давлат хизматчилари ўз манфаатларини кўзлаб, жумладан, кредит олишда, қурилиш соҳасида, буджет маблағларини тақсимлашда минг афсуски, ноқонуний ишларга аралашиб қолаётганликларини гувоҳи бўлаяпмиз. Содир этилган ҳар қандай коррупциявий жиноят сирлигича қолмайди, албатта, ошкор бўлади ва қонуний жазосини олади.

Шунинг учун мен сизларни огоҳлантириб ўтмоқчиман, ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррардир, буни ҳар бир давлат хизматчиси вужуди билан ҳис қилиши, кўз олдига ота-онаси, фарзандлари ва ака-сингилларини келтиришлари керак.

Давлат хизматчиси – бу оддий ходим эмас, у давлат топшириғи ва манфаатлари бўйича унинг номидан ҳаракат қилувчи инсондир. Шунинг учун давлат хизматчиси деган юксак ҳамда шарафли номга доғ туширмаслик учун энг аввало, ҳалол бўлишимиз, олдимизга қўйилган вазифаларни виждонан, ватанпарварлик туйғусини тўлиқ ҳис этган ҳолда меҳнат қилишимиз лозим бўлади.

Иш фаолиятимизда коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлиш, халқимизга ҳалол ва садоқат билан хизмат қилишни асосий бурчимиз ва вазифамиз деб, билайлик!

Фаолиятимизни қайтадан холис таҳлил қилиб, маҳаллий ижро ҳокимияти олдига қўйилган устувор вазифаларни шахсий манфаатимиздан устун қўйган ҳолда сидқидилдан бажаришга барча куч ва салоҳиятимизни сафарбар этайлик!

Юртимизнинг бугуни ва эртаси, ёруғ келажаги учун аввало ўзимиз масъул эканлигимизни унутмайлик!

Барчангизни биргаликда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб боришга даъват қиламан!

Шерзод Камалов 20.12.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 233
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 192

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?