Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси иккинчи котиби Ситеш Кумар Бухоро давлат педагогика институтига ташриф буюрди. «Лал Баҳадир» маданият маркази директори лавозимида фаолият олиб бораётган Ситеш Кумар институт ректори Баҳодир Маъмуров билан суҳбатда бўлди.
Учрашув сўнгида меҳмон ташрифдан миннатдорлигини ва турли соҳада Ҳиндистон элчихонаси томонидан амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади.
Шундан сўнг учрашув иштирокчилари ўзаро эсдалик совғаларини алмашишди ва меҳмонларга келажакда ташкил этиши мўлжалланган Ҳиндистон маданияти хонаси таништирилди.