Маълум бўлишича, Бухоро шаҳар Мудофаа ишлар бўлими сафарбарлик чақируви резерви бўлинмаси бошлиғининг катта ёрдамчиси Бухоро шаҳар “Кўксарой” маҳалласида яшовчи С.Д. исмли шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб У.Қ. ни шончига кириб, унинг ўғлини бир йиллик ҳарбий хизматга юбориш эвазига 300$ олади.
Аммо март ойида хизматга юборилган фуқаро апрель ойи охирида ҳарбий хизмат ўтаётган ҳарбий қисмда такроран тиббий кўрикдан ўтказилганда, кўзидаги нуқсони сабаб ҳарбий хизматдан бўшатиб юборилган.
Шундан сўнг, С.Д. ишни бажара олмаганлиги сабабли “солдат”нинг отасидан олган 300 АҚШ долларидан 1.575.000 сўм пулларни қайтариб бераётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Д. га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.