Жиззахлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев иқтидорли ва ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлашга оид режалар ҳақида маълумот берди.
“Ҳар бир вилоятда камида 100 гектар майдонда “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази”ни ташкил қиламиз. Ушбу марказ ёшларимиз учун чинакам “лойиҳалар фабрикаси” бўлади ва унга эркин иқтисодий зона мақоми берилади.
Ушбу Марказдалойиҳа офислари жойлаштирилиб, ёшлар ғояларини “тайёр бизнес”га айлантиришга кўмаклашади.
Шунингдек, Марказ ҳудудида саноат зоналари ва “стартап” лойиҳалари учун коворкинг майдончалари бўлади.
Туманлардаги жами 210таёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарига эса, Марказларнинг филиали мақоми берилади ва уларда “лойиҳа гуруҳ”лари иш юритади”, – деди номзод.