Мурожаатлар ортида кимнингдир дарду ташвиши, орзу-ўйлари мужассам бўлади. Хўш, мурожаат қачон қаноатлантирилган ҳисобланади? Албатта, белгиланган муддатда кўриб чиқилса ва унда келтирилган ҳар бир важ асосли ечимини топса.
Бунинг учун мурожаатни кўриб чиқаётган ходимдан масъулият, мурожаат қилувчидан ўзига хос маданият ҳам талаб қилинади.
Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда мурожаатлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизими жорий қилинди. Мақсад нима? Албатта, одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш, пировардида аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, уларни ҳаётдан рози қилиш олий мақсаддир.
Бу борада Вобкент туман ҳокими Ф.Умаровга келиб тушаётган мурожаатлар, муаммолар, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ҳафта давомида жойида бориб ўрганилмоқда.
Туман ҳокими Ф.Умаров, Вобкент туман Халқ қабулхонаси мудири Л.Шариповалар тумандаги “Мирвоши” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалладаги қурилиш ишлари ва мактабгача таълим ташкилотини кўздан кечирди.