Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Р. фуқаро С.М.га ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқиганлиги ҳақида гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларни тайёрлаб бериши ва имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.