Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Вобкент тумани бўлими, вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.А., И.И. ва М.Р. фуқаро И.И.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.