2020 йилнинг 16 февраль кунида “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказидаги 35-ЛОТ (концепциясига мувофиқ танланган ҳудуд)ни очиқ танлов асосида реализация қилиниши муносабати билан “Bukhara City” ДУК Дирекцияси бош офисида танланган ЛОТ бўйича биринчи мурожаат рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кундан сўнг тендер танлов ўтказиш белгиланган.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
– ташкилотнинг гувоҳномаси;
– ташкилотнинг низоми;
– буюртманома (“Bukhara City” офисида тўлдириш имкони мавжуд)
– лойиҳа менежери (“Studio Vertebra”) ва инвестор томонидан тузиладиган келишувга розилиги бўйича шартнома лойиҳаси
Танловда қатнашиш истагини билдирганлар “Bukhara City” дирекциясига (тел 223-03-35, 97-853-27-27) мурожаат қилишлари мумкин.