Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Қурбонлик қилинадиган ҳайвонни сути ёки хизматидан фойдаланиш жоизми?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Қурбонлик қилинадиган ҳайвонни сути ёки хизматидан фойдаланиш жоизми?
Бухоро

Қурбонлик қилинадиган ҳайвонни сути ёки хизматидан фойдаланиш жоизми?

08.07.2022 106
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик учун олинган жонлиқнинг сути, жуни ва хизматидан фойдаланиш макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда “Фатовои ҳиндия” китобида бундай дейилган:

لَوْ اشْتَرَى شَاةً لِلْأُضْحِيَّةِ يُكْرَهُ أَنْ يَحْلِبَهَا أَوْ يَجُزَّ صُوفَهَا فَيَنْتَفِعَ بِهِ ؛ لِأَنَّهُ عَيَّنَهَا لِلْقُرْبَةِ
فَلَا يَحِلُّ لَهُ الِانْتِفَاعُ بِجُزْءٍ مِنْ أَجْزَائِهَا قَبْلَ إقَامَةِ الْقُرْبَةِ بِهَا

“Қурбонлик учун сотиб олинган қўйни соғиш ёки жунини олиб, фойдаланиш макруҳдир. Чунки қурбонлик қилувчи киши Аллоҳга яқин бўлиш учун жонлиқни таъйин қилди. Шундай экан, жонлиқ билан Аллоҳга яқинлик ҳосил бўлишидан олдин унинг бирор-бир бўлагидан фойдаланиш ҳалол бўлмайди”.

Бу масалада қурбонлик қилувчи кишини бой ёки камбағал бўлишини фарқи йўқ. Сабаби, “Фатовои Ғиёсия”да бундай дейилган:
وَالصَّحِيحُ أَنَّ الْمُوسِرَ وَالْمُعْسِرَ فِي حَلْبِهَا وَجَزِّ صُوفِهَا سَوَاءٌ

“Жонлиқни соғиш ва жунини олиш макруҳлиги борасида бой ва камбағал бўлишнинг фарқи йўқлиги тўғри сўздир”.

“Зоҳирийя” китобида: “Қурбонлик учун олинган жонлиқ сўйилишидан олдин мабодо сути соғилса ёки жуни олинса, улардан фойдаланилмайди, балки садақа қилинади”, дейилган.

“Фатовои ҳиндийя” китобида шундай дейилади:

وَإِنْ كَانَ فِي ضَرْعِهَا لَبَنٌ وَيُخَافُ يَنْضَحُ ضَرْعَهَا بِالْمَاءِ الْبَارِدِ ، فَإِنْ تَقَلَّصَ وَإِلَّا حَلَبَ وَتَصَدَّقَ

“Агар қурбонлик қилинадиган жонлиқнинг елинида сути бўлиб, соғилмаса жонлиқга зарар етиши хавфи бўлса, елинига совуқ сув сепилади. Агар совуқ сув сепиш билан елин бўшашиб, қисқарса яхши. Аммо елин бўшашмаса, сут соғилади ва садақа қилинади”.

Демак, қурбонлик учун сўйиладиган ҳайвонни сути соғилса ёки жуни олинса, эгаси ундан фойдаланмайди, балки барчасини садақа қилади.

Қурбонлик учун олинган ҳайвонни миниш ва ундан фойдаланиш борасида “Фатовои ҳиндия” китобида бундай дейилган:

وَيُكْرَهُ رُكُوبُهَا وَاسْتِعْمَالُهَا، فَإِنْ فَعَلَ فَنَقَصَهَا فَعَلَيْهِ التَّصَدُّقُ بِمَا نَقَصَ ، وَإِنْ آجَرَهَا تَصَدَّقَ بِأَجْرِهَا

“Қурбонлик учун олинган жонлиқни миниш ва ундан фойдаланиш макруҳдур. Мабодо, ундан фойдаланиб, нуқсон етказса, етказган нуқсон миқдорича маблағ садақа қилинади. Агар уни ижарага берса, ижарадан тушган даромадни садақа қилади”.

Хулоса шуки, қурбонлик учун олинган ҳайвонни соғиш, жунидан фойдаланиш, миниш ва ижарага бериш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Шерзод Камалов 08.07.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 34
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 73

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?