Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.Н. тадбиркор Р.А.ни алдаб, унинг савдо дўконини гаров сифатида тижорат банки филиалига тақдим қилиб, темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускунаси ва қурилиш материаллари сотиб олиш учун 280 млн сўм кредит олишга эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг бир нечта моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.