Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ў.Қ.” АЖга қарашли “М.” участкаси бошлиғи Ф.Қ. ўзининг моддий жавобгарлигидаги умумий баҳоси 1,2 млрд сўмлик жами 307 дона бурғулаш қувурлари камомадига йўл қўйганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.