Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Ш. Қоровулбозор тумани, “Бўзачи” МФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасидаги 2,4 гектар экин ер майдонини фуқаро Ф.га ўзиники эканлигини айтиб, 54 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.